Фото: «Дарё»
Мухлислар ўзбек примадоннаси Юлдуз Усмонованинг бу йилги концертини ҳам орзиқиб кутишмоқда. Хонанда ҳам навбатдаги концертига жиддий тайёргарлик кўраётгани аниқ. Кети узилмаётган премьералар ҳам Юлдуз Усмонова ижодидаги янгиликларнинг бисёрлигидан дарак бермоқда. «Дарё» мухбирлари «Халқлар дўстлиги» саройида бўлиб ўтган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг репетиция жараёнларидан репортаж тайёрлади.
Концерт ташкилотчисининг маълум қилишича, Юлдуз Усмонова илк марта концерт бермаётган бўлса-да, тайёргарлик жараёнлари ҳар куни бўлиб ўтгани ва унда 50 дан ортқи киши жалб этилганлигини маълум қилди. Хонанда ишчи ходимларнинг кўнгилдагидек ишлаши учун эҳсон дастурхонларини ёзди. Хонанданинг ҳамкасблари ва шогирдлари ҳам бундай хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшишди.
Юлдуз Усмонованинг яқин кўмакчисига айланган қизиқчи Ҳалима Ибрагимова ҳам концертда бош-қош.
— Мен бу ерда режиссёр ёрдамчисиман. Мансур Агалиев эса режиссёр. Насиб қилса, бугун сўнгги репетиция жараёнлари бўлиб ўтади. Ўтган йили ҳам опанинг таклифига кўра, режиссёр ёрдамчиси бўлгандим. Мансур Агалиев чироқ, овоз, саҳна билан боғлиқ ишларга масъул. Мен эса опанинг саҳнага чиқиши ва раққосаларнинг иштирокига жавоб бераман.
Юлдуз Усмонова бошқалардек концерт беришни истамайди. Ҳамма ишга сидқидилдан ёндашишни яхши кўради. Масалан, ўтган йили саҳна кўк рангда безатилганди, бу йил эса сиёҳрангда. Ҳатто опанинг талабига кўра саҳнанинг таги очилиб, чироқ ҳам жойлаштирилди. Юлдуз Усмонова учун харажат ва меҳнатнинг аҳамияти йўқ, муҳими халқ учун чиройли концерт бўлиши керак.
Дўстлик ўзи йўлига, аммо ишда масъулият бўлиши керак. Бақир-чақир қилиб бўлса-да, ишимни бажараман. Шу боис опа ҳам индамайдилар. Концерт арафасида саройдаги барча пардалар алмаштирилди. Бунинг учун озмунча мато кетгани йўқ. Агар уларни пулга чақадиган бўлсак, яхшигина маблағ кетгани аён бўлади. Аммо кўриб турганингиздек, саҳнадаги чиқишнинг ўзи ҳам одамга бошқача кайфият беряпти.
Опанинг энергиясига тан бераман. Репетиция, халқ хизматларидан ортиқ яна ижод қилишга куч топади. Тунги соат 3 да қўнғироқ қилиб концерт билан боғлиқ масалаларни сўрайди. Ухласангиз-чи, деб куламан. Мана ҳозир ҳам саҳнадаги мониторлар қандай бўлаётганлигини кўриш учун келди, — дейди қизиқчи Ҳалима Ибрагимова.
Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи ва продюсери Мансур Агалиев жамоанинг раҳбари ҳисобланади.
— Аслида саҳна ва залдаги ўзгаришлар шарт эмасди. Уларсиз ҳам Юлдуз Усмонованинг концерти аъло ўтиши аниқ. Аммо у ўзгача бўлишни, атроф ҳам ижодий атмосферага мос бўлишини истайди. Бу борада уни қўллаб-қувватлайман.
Концерт билетлари «қора бозор»га чиқиб кетганлиги ҳақида эшитдим. Аммо бунга менинг алоқам йўқ. Бирор марта кассага бориб, сотув қандай бўлаётганлигига қизиқиб ҳам кўрмадим. Бу ишга бошқа шахслар бириктирилган. Концертнинг харажати катта, ундан даромад олишни мақсад қилмаймиз. Бошқа хонандалар концертдан кўпроқ пул топишни истаса, Юлдуз Усмонова катта харажат қилиб бўлса-да, кўнгилдагидек концерт беришни истайди.
Ишонасизми, раққосалар бошқа концертларда кийган кийимларини бу дастурда кийишмайди. Улар учун махсус либослар яратилади, ундан кейин истаган концертларида кийиб юраверишади.
Мана, икки кундан бери уйқу йўқ. Насиб қилса, бу жараён яна 16 кун давом этади.
Май ойида ҳам тўрт кунлик «Насталгия» концерт дастурини ўтказишни режа қилдик. Бу таклиф мендан чиқди. Чунки хориж санъаткорлари, хусусан, Таркан концертда фақат янги қўшиқ айтмайди. Концертдаги қулоққа нотаниш бўлган қўшиқни одамлар бир марта эшитганда англаб ололмайди. Шунинг учун қўшиқларни концертдан 3-4 ой аввал мухлисларга тақдим этиши керак. Аммо ўзбек санъатида бироз бошқача. Мартдаги концертни якунлаб, майдаги дастурга тайёргарликларни бошлаймиз. Ёши катта ва хонанданинг эски қўшиқларини соғинган инсонлар учун бу янгилик бўлади, — дейди Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи ва продюсери Мансур Агалиев.
Эслатиб ўтамиз, хонанданинг концерт дастури 10—25 март кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида бўлиб ўтади.
Юлдуз Усмонова, Халқлар дўстлиги, Репетиция жараёнлари, Концерт дастури “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди