
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиняпти. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти, собиқ футбол ҳаками Равшан Эрматов хабар берди.
Шомуродовнинг Афғонистон чегарасидаги Жарқўрғон шаҳарчасидан қадимги Римгача босиб ўтилган йўли ҳақидаги фильм бошқа ёш футболчиларга намуна бўлиши айтилган.
«Биз ҳозир айни шу мавзуда ҳужжатли фильм суратга оляпмиз, бу орқали ёш футболчиларни руҳлантиришимиз керак. Улар одатда ўзларига ишонишмайди, аммо Элдор буни ҳаммага исботлай олди», дея Эрматовдан иқтибос келтирган Россиянинг «Спорт-экспресс» нашри.
Фильм ҳақида бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.
Элдор ШомуродовЎзбекистон терма жамоасиРома клубиҲужжатли фильмФутболчиларни руҳлантиришРавшан Эрматов Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг