20:20 / 26.04.2022
1 427

Шавкат Мирзиёев «Андижон полкаси» ҳақидаги ташаббусни қўллаб-қувватлади

Шавкат Мирзиёев «Андижон полкаси» ҳақидаги ташаббусни қўллаб-қувватлади
Айни вақтда давом этаётган видеоселекторда «Андижон полкаси» рақсини ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш ташаббуси илгари сурилган.

«Бу йил «Андижон полкаси» — ўзбек халқ чолғу куйи ва рақсининг 100 йиллиги кенг нишонланади. Бу рақс нафақат андижонликларнинг, балки кўпмиллатли Ўзбекистоннинг энг севимли ва жўшқин рақсларидан бири ҳисобланади. Миллий куй ва рақснинг энг яхши анъаналарини акс эттирадиган «Андижон полкаси» оҳанглари билан бутун авлодлар улғайган, одамларнинг хурсандчилик хотиралари шу рақс билан боғланган, ҳар бир хонадондаги тўй-ҳашамнинг энг авж нуқтаси шу шўх куй ва рақссиз ўтмайди», деган давлат раҳбари.

Видеоселекторда «Андижон полкаси» ҳар жиҳатдан жаҳон маданий мероси деб аташга лойиқ эканлиги, уни ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш бўйича таклиф бериш ташаббуси ўртага ташланган. Давлат раҳбари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳар бир андижонлик «Андижон полкаси» рақсига ўйнаши кераклигини топширганди. Бу ҳолатни вилоят ҳокимлиги ортиқча изоҳлашни истамаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шавкат Мирзиёев «Андижон полкаси» ҳақидаги ташаббусни қўллаб-қувватлади