10:05 / 16.06.2017
8 833

​Видео: Тошкентда ҳайдовчи 4-5 ёшлардаги болани босиб кетди (18+)

​Видео: Тошкентда ҳайдовчи 4-5 ёшлардаги болани босиб кетди (18+)
Тошкент шаҳри кўчаларига кузатув камералари ўрнатилгандан бери қоидабузарликлар камайгандек гўё. Лекин иккинчи томондан йўл-транспорт ҳодисалари сони ортиб кетаётгандек.

Айниқса, охирги пайтларда автоҳалокатларнинг ёш болалар билан содир бўлаётгани киши кўнглини бироз хижил қилади. Норасида болаларни қаровсиз қолдирган ота-оналарни койигинг ёки беэътибор ва ўпкаси йўқ ҳайдовчиларни қоралагинг келади.

Худди шундай даҳшатли воқеа кеча, 15 июнь куни Тошкент шаҳрида ҳам кузатилди. Мудҳиш ЙТҲ тахминан соат 19:00 ва 20:00 атрофида 1-сонли шаҳар сил касалликлари шифохонаси рўпарасида жойлашган АЁҚШ ёнида содир бўлди, деб ёзмоқда Qalamir.uz сайти.

Тахминан 10 ёшлар атрофидаги бола чамаси 4-5 ёшли укасини кўтариб ўтиб кетаётган бўлган. Бироз вақтдан кейин ука акасининг қўлидан тушиб, югурган ва АЁҚШ ёнидаги кўчадан чиқиб келаётган Matiz автомобилини кўрмаган. Автомобиль ҳайдовчиси эса ўнгга бурилаётганда шу болакайни босиб ўтган.

Facebook’даги гуруҳда видеопост қолдирган фойдаланувчининг ёзишича, бола ҳозирда кома ҳолатида экан. Қуйида ушбу ЙТҲ қандай юз берганини ўзингиз кўришингиз мумкин, фақат юраги бўшлар қарамасин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ​Видео: Тошкентда ҳайдовчи 4-5 ёшлардаги болани босиб кетди (18+)