22:16 / 15.10.2017
7 864

«Грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди​

«Грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди​
Ҳар йили куз мавсумида АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинадиган «Грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди. Бу ҳақдаги илк расмий маълумотни АҚШнинг Эквадордаги консуллик идораси хабар берди.

Унда айтилишича, жорий йилда Green Card лотереясини ўтказилишига оид саналарда ўзгариш юз бериб, анкеталарни 18 октябрдан бошлаб тўлдириш мумкин. Шу пайтгача тўлдирилган барча анкеталар ҳам қайтадан киритилиши шарт, акс ҳолда уларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмайди.

Хабарда айтилишича, анкеталарни тўлдиришнинг сўнгги муддати 22 ноябрь куни якунига етади. Шунингдек, мазкур идора берган маълумотга кўра, Green Card​ 2019 натижалари 2018 йил 15 майдан сўнг эълон қилинади.

Ҳозирча бу ҳақда Давлат департаментининг расмий саҳифасида ҳеч нима дейилмаган. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам мазкур масалага расмий изоҳ бермаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди​