Самолёт қулаяпти деб ўйлаган адвокат севганидан унга турмушга чиқишни сўради

  • Жамият
  • 22-10-2017, 20:26
  • 506
  • Самолёт қулаяпти деб ўйлаган адвокат севганидан унга турмушга чиқишни сўради
    Лондонлик адвокат самолёт баландликни кескин йўқота бошлаганида севган аёлидан унга турмушга чиқишни сўрашга жазм этди. Бу ҳақда «Daily Mirror»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.

    Крис Жинс севимли аёли Кейси билан AirAsia авиакомпанияси рейсида Австралиядан Балига парвоз қилаётганди. У оролда севганидан унга турмушга чиқишни сўрашни ният қилган эди, бироқ кутилмаганда парвозда носозлик юзага келди ва унинг режалари ўзгарди.

    Натижада қолган авиайўловчилар даҳшатдан бақира бошлаган, экипаж камарларни боғлашни сўраб салон бўйлаб чопиб юрган бир пайтда Крис Кейсидан унга турмушга чиқишни сўради.

    "Яхшики, у рози бўлди. Биз қароримизни ерда яна бир марта такрорладик", - дея сўзлайди эркак.

    Охир-оқибат лайнер Австралиянинг Перт аэропортида мажбурий қўнишни амалга оширди. AirAsia воқеани техник носозлик сифатида баҳолади.