Ўтган ҳафтанинг 22-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи давомида “Сарой жавоҳири” сериали бош қаҳрамони, Тангем роли ижрочиси Ли Ён Э билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
Шавкат Мирзиёев ва унинг турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова шарафига ташкил этилган маросимда актриса Ли Ён Э иштирок этганди. Актрисанинг Президент Мирзиёев билан сўрашаётгани тасвирланган суратлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.
Орадан кўп ўтмай, актриса Ли Ён Э Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова ҳамда Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг рафиқаси Ким Жонсук билан тушган суратини Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирди.
Ушбу сурат айни дамда ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда. Корея ОАВларининг ёзишича, Мирзиёевнинг рафиқаси Зироатхон Ҳошимова Ўзбекистонда ҳам намойиш этилган “Сарой жавоҳири” корейс сериалининг мухлиси.
Маълумот учун, ушбу сериал 2006 йилда “ТВМ” телеканалида рус тилида, сўнг “Ўзбекистон” телерадиоканалида ўзбек тилида намойиш этилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди