Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиа сабабларини ўрганиш учун Ўзбекистон президенти топшириғига кўра бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ташкил этилган Махсус ҳукумат комиссияси айни вақтда Қозоғистонда бўлиб турибди.
Махсус комиссия таркибидаги манба Kun.uz нашрига маълум қилишича, айни вақтда автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган 52 кишидан 30 нафарининг шахси аниқланган. Яқин вақтлар ичида шахсни аниқлаш ишлари якунланиб, марҳумларнинг рўйхати эълон қилиниши кутилмоқда.
Бундан аввалроқ ҳалокатдан омон қолган 5 кишидан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари экани маълум бўлганди.
Айни вақтга келиб уларнинг шахси аниқланган. Улар 1988 йилда туғилган Аҳрор Исаков ва 1980 йилда туғилган Исроилжон Мирзааҳмедов бўлиб, уларнинг иккиси ҳам Наманган вилоятида истиқомат қилишади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига тўлиқ таркибда боради
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”