23:45 / 23.01.2018
10 147

Мақсадларингиз амалга ошмаётганининг 10 та сабаби

Мақсадларингиз амалга ошмаётганининг 10 та сабаби
1. Энг сийқаси чиққан сабаб – мақсадлар аниқ қўйилмаган.
Орамизда ҳали ҳам мақсадларни аниқ режалаштириш мумкинлигини билмайдиган инсонлар бор. Бу муаммонинг асл негизи – тарбияда. Агар оилада олдига мақсад қўйиш режалаштирилмаса, фарзанд “қандай бўлса шундай яшаш“ шаблонига кўникади.

2. Мақсадлар нотўғри қўйилган: ноаниқ, мужмал, мақсадга эришиш муддати аниқ белгиланмаган, аниқ режа йўқ. Бу ерда инсонларнинг мақсад сари қўйган жамики хатолари мужассамлашган.

3. Инсонлар мақсадга эришиб бўлмайди деб ўйлашади.
Орзулари ҳақиқатдан жуда йироқда, пуч ва ушалмас бўлиб туйилади. Олдига мақсад қўйишдан чўчишади. «Ушалмас орзулар деб ўзимни алдаб нима қилдим, барибир ўхшамайди…». Шу тариқа ўзларидаги бор имконият ва ишончни “ўлдиришади“.

4. Мақсад сари ҳаракат қилишади, лекин унга етиша олишига ишонишмайди.
Улар ўзларини ҳар хил баҳона ва важлар билан алдашади. «Менда бу мақсадлар учун етарли даражада имконият йўқ …», «Қўлимдан келмайди…», “Шароитимга тўғри келмайди… ».

5. Ўз орзу ниятларига муносиб эканликларига ишонишмайди.
Ҳар ким ҳам ўз мақсадларига эришиши мумкин, лекин бунинг учун ўзини муносиб ҳисобламайди. «Мен ҳеч кимга керак эмасман…», «Мен бунга лойиқ эмасман, чунки…», “Менга нимадир етишмайди, мен шу омадсизликка лойиқман… ». Шу каби баҳоналар билан ўзини чалғитади.

6. Шунчаки мақсад сари «юриш» қилишмайди.
Одатда бунинг учун дангасаликни баҳона қилиб кўрсатишади. Дангасалик-бу сабаб эмас, бу – хулоса. Ўзини ёлғон таскинлар билан тинчлантириш, гўёки орзулар ўз ўзидан ушалиши керакдай.

7. Етарлича хоҳиш истакнинг йўқлиги.
Мақсадлар қуйидаги форматда қўйилади. «Хоҳлардим…», «Истаган бўлардим…». Ушбу ишончсизлик ва қатъиятсизлик орзулар парвозини йўққа чиқаради. Ҳар биримизда мавжуд бўлган чексиз имкониятларни блоклаб қўяди. Сиз чин дилдан истаган истакларгина ижобат бўлади!

8. Қатъиятли қарорлардан кўра ўзни оқлаш, баҳона ва маъсулиятсизлик.
Инсонлар ўзига бўлган паст баҳони яшириш мақсадида омадсизлик ва журъатсизликларини оқлашга уринишади. Афсуски бу фақат вазиятни оғирлаштиради. Ҳар қандай қийинчиликка тик боқиб, олдинга ҳаракат қилиш зарур.

9. Кўпчилик мақсадларини сўнгги натижасини кўз олдига келтирмайди.
Кеча рўй берган оддий бир ҳолатни кўз олдингизга келтиринг. Энди эса қилишингиз мумкин бўлган лекин қила олмаган ишингизни эсланг. Энди эса бу икки ҳолатнинг ўзаро фарқига эътибор беринг. Қай бири сизни ўйлантиряпти? Бўлиб ўтган ишми ёки бажарилмай қолгани? Ўтиб кетган вазият учун куйинар экансиз – нимаики мақсад қилманг у натижасиз қолаверади.

10. Қўрқув.

Ҳаракатлар натижа бермаслигидан ҳадиксираш. “Шунча ҳаракатим зое кетсачи… » Айнан шу қўрқув сизни мақсад сари йўлдан чалғитади. Ичингиздаги қўрқувни енга олсангизгина нимагадир эриша оласиз.
Мамбетова Шаҳноза тайёрлади.

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мақсадларингиз амалга ошмаётганининг 10 та сабаби