23:40 / 17.03.2018
6 199

Тошкентнинг баъзи чорраҳаларида қизил чироқда ўнгга бурилишга рухсат берилади

Тошкентнинг баъзи чорраҳаларида қизил чироқда ўнгга бурилишга рухсат берилади
ошкентнинг Нурафшон—Беруний ва Нурафшон—Маннон Уйғур кўчалари кесишган чорраҳаларда тажриба тариқасида қизил чироқда ўнгга бурилишга рухсат берувчи йўл белгилари ўрнатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси сайти хабарига кўра, ушбу йўл белгилари шаҳар ИИББ бошлиғининг кўрсатмасига мувофиқ кўчаларнинг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида ўрнатилмоқда.

Светофор билан ёнма-ён ўрнатиладиган тажриба йўл белгилари барча транспорт воситалари ва пиёдаларга йўл бериб, сўнг светофорнинг қизил чироғида ўнгга бурилишига рухсат этади.

ЙҲХБнинг қайд этишича, бундай йўл белгилари шаҳарнинг бошқа чорраҳаларига ҳам ўрнатилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентнинг баъзи чорраҳаларида қизил чироқда ўнгга бурилишга рухсат берилади