23:20 / 21.05.2018
8 656

Сел Фарғона водийсига ҳам «бостириб келди» (видео)

Сел Фарғона водийсига ҳам «бостириб келди» (видео)
Майнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон вилоятларида кучли ёғингарчиликлар ортидан сел келиши кузатилмоқда.

Ўтган ҳафтада Самарқанд ва Навоийдаги селлар оқибатида қишлоқ хўжалигида жиддий зарарлар кузатилган бўлса, Сурхондарёда кучли ёмғирдан сўнг 116та уй сув остида қолди ва 750дан ортиқ киши эвакуация қилинди. Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, «Мирзатўқ» маҳалла фуқаролар йиғини, Сариқамиш қишлоғида сел оқими беш кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Сўнгги кунларда эса Ўзбекистоннинг шарқий вилоятларида ҳам кучли ёмғирлар селга айланмоқда. Наманган вилоятининг Косонсой туманида 543та ҳовли сув остида қолди.

Kun.uz нашри Фарғона вилояти, Сўх туманида кузатилаётган сел тасвирларини сайтга жойлади. Видеода кучли сув оқими аҳоли турар жойларига бостириб киргани, кўчаларда машиналар лойга ботиб қолганини кузатиш мумкин.

Сўх туманидаги “Ғазноб” маҳалласида селдан пайдо бўлган кучли сув оқими оқибатида уйлар, кўчалар зарар кўрди. Маҳалланинг қабристонини оқим ювиб кетганлиги тасвирланган видеолавҳалар тарқалди.

Табиий офатдан жами 243 хонадон қисман зарар кўрган.

Фарғона вилоят маънавият бошқармаси, вилоят касаба уюшмаси томонидан аҳолига энг керакли анжомлар келтирилиб, 15 хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Сел оқибатларини бартараф этиш учун 27та МФЙдан 600 нафар ҳашарчи етиб келишди.

ФВВ Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 22 майгача сел келиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сел Фарғона водийсига ҳам «бостириб келди» (видео)