22:30 / 08.06.2018
5 670

Қурилиш материаллари нархи бир йилда нима сабабдан деярли 30 фоизга кўтарилди?

Қурилиш материаллари нархи бир йилда нима сабабдан деярли 30 фоизга кўтарилди?
Фото: politologa.net
Кеча, 7 июнь куни Бош прокуратурада мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва нархларни барқарорлаштириш бўйича видеоселектор мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Бош прокурор, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Мажлисда замонавий «Tashkent» ва «Samarqand city», Нурафшон шаҳри, Тошкент халқаро аэропорти, Тошкент халқа йўли, Юнусобод метро линияси, Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги ўнлаб кўприклар, намунавий уй-жойлар, хусусан хизмат уйлари, кам таъминланган оилалар учун уй-жойлар қурилишини ҳисобга олган ҳолда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва нархларни барқарорлаштириш масаласининг долзарблиги ва стратегик муҳимлиги қайд этилди.

Ушбу ва бошқа қурилиш объектларининг барпо этилиши катта ҳажмдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиши ва ички бозорда бўлишини тақозо этади. Бироқ, охирги вақтда қурилиш материалларига бўлган талабнинг кескин кўпайиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланилмаётгани, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилишида зарур бўлган газ ва электр энергияси тарифлари ошгани ҳамда бир қатор бошқа сабаблар қурилиш бозорида нархлар ўсишига олиб келди.

Мисол учун, республика бўйича жорий йилнинг май ойида қурилиш материалларининг нархлари 2017 йил декабрь ойига нисбатан умумий ҳисобда 15,6 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 26,3 фоизга ошган.

Бугунги кунда республикада фаолият юритаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи 7 316 та тадбиркорлик субъектларининг 5 145 таси, яъни 70 фоизи мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланмаяпти.

Мажлисда қурилиш материаллари ички бозорида юзага келган салбий вазият сабаби бўлган айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги танқид қилиниб, тегишли давлат органлари, идоралари ва ташкилотлари раҳбарларининг тушунтиришлари эшитилди.

Мажлис якуни бўйича иштирокчилар томонидан мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва қурилиш материалларининг энг муҳим турларига (цемент, пишиқ ғишт, ойна, тахта-ёғоч, металлопрокат ва бошқалар) бўлган нархларни барқарорлаштиришга, қурилиш материалларининг нархлари ўсишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган аниқ чоралар белгиланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қурилиш материаллари нархи бир йилда нима сабабдан деярли 30 фоизга кўтарилди?