23:20 / 17.07.2018
7 719

Андижонлик аёл ишқий муносабатдан фойдаланиб "жазман"идан 25000 АҚШ доллари талаб қилди

Андижонлик аёл ишқий муносабатдан фойдаланиб "жазман"идан 25000 АҚШ доллари талаб қилди
2018 йил май ойида фуқаро З.Н. А.О исмли аёл билан танишиб, у билан ишқий муносабатда бўлиб келган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

«Ўткинчи муҳаббат»дан А.О. устамонлик билан фойдаланмоқчи бўлди ва З.Н.га қўнғироқ қилиб, ўрталаридаги ишқий муносабатни видеотасмага ёзиб олганини, агарда 25.000 АҚШ доллари бермаса, ушбу видеотасмани интернет тармоғига жойлаб юборишини айтиб, қўрқитади.

З.Н.нинг аризага асосан вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси, коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида А.О. исмли аёл фуқаро З.Н. ни бошқа безовта қилмаслик эвазига, кимёвий ишлов берилган 10.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозир ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонлик аёл ишқий муносабатдан фойдаланиб "жазман"идан 25000 АҚШ доллари талаб қилди