Фото: Getty Images
1970 йилнинг ёзида Нью-Жерсида ўтган асрнинг энг яхши оғир вазнлиларидан бири Сонни Листоннинг сўнгги жанги бўлиб ўтади. У саккиз раунд давомида Чак Вепнерни дўппослайди, тўққизинчи раундга келиб, шифокор жангни тўхтатишга қарор қилади — Вепнернинг кўзлари кўплаб кўкариш ва ёрилишлар натижасида шунчаки кўрмай қолади. Жангдан кейин у соғ одам қараса қўрқадиган даражага келиб қолганди — бурун ва жағнинг синиши, касалхонага ётқизилишга сабаб бўлган 72 та ёрилиш.
Бундай жанглар ва жароҳатлардан кейин кўпчилик фаолиятини якунлайди. Энг яхши ҳолатда эса аксарият спортчилар бу йўлга илк қадамларини ташлайди. Аммо Венпер учун бу қонли тўқнашув фақат ибтидо бўлиб хизмат қилади. Чак ушбу жангдан кейин «баённолик (Франциядаги шаҳар) қонхўр» лақабини олади ва ўша йилларнинг энг қўрқмас жангчиларидан бири сифатида шон-шуҳратга эга бўлади, чунки у Листонга қарши жангни шундай ҳолатда ҳам давом эттиришга тайёр эди.
Саккизта ғалабалар серияси ва яхши муносабатда бўлган промоутер Дон Кинг туфайли Вепнер 1975 йилга келиб, афсонавий Муҳаммад Алига қарши рингга кўтарилишга муваффақ бўлади.
Ўшанда Али фаолиятининг энг юқори чўққисида эди. 1974 йил январь ойида у Жо Фрэйзердан реванш олган бўлса, ундан тўққиз ой ўтиб Жорж Форманни нокаутга учратиб, оғир вазн тоифасининг иккита асосий — WBC ва WBA камарлари соҳибига айланганди. Кейинги жанг учун Алига оддийроқ рақиб зарур эди — илк яхши зарбадан кейин қуламайдиган ва шу билан бирга катта муаммоларни ҳам келтириб чиқармайдиган. 36 ёшли Вепнер бу рол учун айни муддао эди.
Венпер мутлақ чемпионга қарши жангга ҳаётидаги энг яхши машғулот йиғини билан келади. Жангдан олдин букмекерлар кўрсаткичларни Алининг фойдасига белгилайди — 40 га 1.
Али ва Вепнер ўртасидаги жанг 1975 йилнинг 24 мартида Ричфилдда бўлиб ўтади ва дастлабки 8 раунд олдиндан тахмин қилинганидек кечади: даъвогар таслим бўлмайди, аммо очколар борасида ҳеч қандай имкониятга эга чиқмайди. Тарихий лаҳза тўққизинчи раундда, Вепнер Алини йиқитган ва Ричфилд колизейидаги 15 минг, телеекран қаршисидаги эса юз минглаб томошабинларни ҳайратда қолдирган вақтда содир бўлади.
Али кейинги 4 раундни ўз фойдасига ҳал қилади, 15-раундда эса жангни техник нокаут эвазига ғалаба билан якунлайди (гарчи Вепнер ўрнидан туриб жангни давом эттиришга ҳаракат қилган бўлса ҳам, ҳакам нокдаундан кейин жангни тўхтатади). Жангдан кейин Вепнер ўтказиб юборилган зарбадан эмас, балки мувозанатни йўқотганидан сўнг йиқилганини, рақиб унинг оёғини босиб олганини айтади. Аммо бу энди ҳеч кимни қизиқтирмасди. Ҳеч ким ишонмаган Вепнер жаҳон бокси афсонасига муносиб қаршилик кўрсатади — ҳамма фақат шуни муҳокама қиларди.
Голливуд актёри Силвестр Сталлоне Али ва Вепнер ўртасидаги жангни телевизорда томоша қилади. У жангдан шунчалик таъсирланадики, ўша куни кечқурун янги фильм учун сценарий ёзишни бошлаб юборади, асосий эътибор истеъдодли ва муваффақиятли боксчи эмас, балки тубликдан энг юқори чўққига чиқишнинг уддасидан чиққан жасур ва қатъиятли жангчининг ҳикоясига қаратилади.
«Рокки» деб номланган фильм 1976 йилда катта муваффақият билан экранларга чиқади: 225 миллион доллар касса ва учта Оскар, уларнинг орасида «Энг яхши фильм» учун берилган мукофот ҳам бор эди.
Кадр: «Sports.ru»
Сталлоне Вепнер фильмнинг пайдо бўлишига таъсир қилганини ва ҳатто унга франшизанинг давомидаги роллардан бирини таклиф қилганини яширмайди (бироқ боксчи кастингдан ўта олмаган), лекин Чак «Рокки» фильми бош қаҳрамонинг бевосита прототипи эмаслигига аниқлик киритади.
«Рокки Балбоа ҳикояси бевосита Чак Вепнерники билан бир хил эмас. Бу умумлаштирилган қаҳрамон образи. Унда Роки Марчиано ҳам, Жо Фрэйзер ҳам бор. Ва, албатта, Вепнер, ҳам. Айнан унинг Али билан жанги мени сценарий ёзишга илҳомлантирган. Али рингда ётганида ҳайратда эдим. Вепнернинг ўша пайтда нималарни ҳис қилганини тасаввур қилиб кўрдим. Ҳар бир инсон ҳаётида ҳеч бўлмаганда бир марта ҳис қилишни хоҳлайдиган нарса», — деганди Сталлоне.
Ўттиз йил ўтгач, Вепнернинг спиртли ичимликлар билан боғлиқ бўлган бизнеси инқирозга юз тутади ва Сталлонедан 15 миллион доллар миқдорида товон ундириш учун Нью-Йорк судига мурожаат қилади. Чакнинг сўзларига кўра, айнан у Сталлонега 1 миллиард доллардан кўпроқ фойда келтирган «Рокки» фильмлари серияси қаҳрамонининг прототипи ҳисобланади. Охир-оқибат даъво суддан ташқарида ҳал қилинади, чунки Сталлоне Вепнерга товон тўлашга рози бўлади. Бироқ унинг миқдори очиқланмаган.
Фото: Twitter
Кейинчалик Вепнернинг номи барибир катта фильмда фойдаланилади. 2011 йилда унинг фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи «Ҳақиқий Рокки» ҳужжатли фильми намойиш этилади. Шу йилнинг ўзида Филипп Фалардо режиссёрлигидаги «Қонхўр Чак» («The Блеедер, Chuck») бадиий фильмининг ҳам премьераси бўлиб ўтади. Бу ерда Муҳаммад Алини нокаутга учратган оддий боксчи Вепнернинг ҳикояси шунчаки сюжет учун афсонага айланиб қолмаган, балки Чакнинг ҳаёти ва спорт фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи биографиядир.
«Бу фильмнинг чиқиши мен учун муҳимдир. Ҳалигача аминманки, менсиз Рокки Балбоа ҳақидаги ҳикоя бўлмасди. Аммо энди одамлар шахсий ҳикоям билан ҳам танишишлари мумкинлигидан хурсандман. Бу унга жуда кучли таъсир қилган бўлса ҳам, ҳаётим фақат Муҳаммад Али билан рингдаги оқшомдан иборат эмас», — деганди Венпер ўша фильмининг премьерасидан кейин.
Афсонавий Муҳаммад Али, Рокки, Силвестр Сталлоне, Чак Вепнер “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи