Aзизбек Aбдуғофуров Москва шаҳрида собиқ жаҳон чемпиони Федор Чудиновга қарши жангдан сўнг унга реванш беришга тайёр эканини айтиб ўтди.
30 ёшли Aбдуғофуров жанг ўзи кутганидан ҳам оғирроқ кечганини тан олди, аммо жангга уч ойлик тайёргарлик ўз самарасини берганини таъкидлади. У Чудинов устидан 98:91, 97:93, 97:92 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Бу мен ўйлаганимдан бироз қийинроқ бўлди, чунки Федор характер кўрсатди ва мен кутганимдан ҳам яхшироқ жанг олиб борди. Жанг давомида очколар бўйича олдинда бораётганимни тушундим, мураббийларни тингладим ва ғалаба қозонаётганимни ҳис қилдим. Исталган вақтда реваншни қабул қиламан. Aгар Федор таклиф қилса, биз исталган вақтда тайёрмиз", - дея Aбдуғофуровнинг сўзларидан иқтибос келтиради Матч ТВ.
Ўзбекистонлик боксчининг устози эса уларга дам олиш ва иккинчи жангга тайёргарлик кўришлари учун тўрт ойга яқин вақт кераклигини қўшимча қилди.
Профессионал рингдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олган 33 ёшли Чудинов бу жангда кучлироқ эканлигига ишончи комил бўлса-да, реванш олиши кераклиги ва ҳакамлар қарорига қарши чиқмаслигини айтди.
"Мен ҳар бир раундда бор кучимни беришга ҳаракат қилдим, жанг вақтида ютяпманми, ютқазаяпманми деб ўйлаганим йўқ. Сўнги икки раунд олдидан ўз бурчагимдагилар менга катта эҳтимол билан ҳисоб тенг эканлигини ва охирги икки раундларда ғалаба қозониш кераклигини айтишди. Хўш, мен бу раундларда ўзимни кўрста олдим ва рақиб эса шунчаки ҳаракат қилиб турди. Жанг тугагач, менда ғалабамга ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Мураббийлар ҳам ғалаба қозонганимни айтишди, лекин ҳакамлар билан баҳслашмайман. Улар шундай қилишдими, демак шундай бўлибди."
“Ҳа, мағлубият ёқимсиз, аммо бу тажриба. Келажакда яхшироқ тайёрланаман. Мағлубиятлар сизни кучлироқ қилади. Aгар рухсат берилса, реванш жангини ўтказишни истардим. Бундай жангда кўпроқ интрига бўлади. Эҳтимол, одам бокс билан эмас, балки жанг қилаётгани учун улар очко олишади", - дея қўшимча қилди боксчи.
Чудинов, шунингдек, фаолиятида бурилиш даври келганини тан олди.
"Ҳамма нарса ўз ниҳоясига етади: ё ўзингиз тугатасиз, ёки сизни тугатишга мажбур қилишади", деди боксчи эҳтимолий фаолиятини тугатиш борасида. - Ушбу жангдан кейин, албатта, йўқ, мен ҳали ҳам ҳаракат қиламан, лекин яна одатдагидай бўлса, рақибларимни нокаутга учрата олмасам, улар менга бошқа жанг беришмайди. Шундай қилиб, мен доим устунликда жанг қилишни ўрганишим керак ёки рақибларни иккита зарба билан йиқитишим керак."
Ушбу мағлубият WBC томонидан 12-ўринда қайд этилган, таъқиқ сабаб исми рейтингдан чиқарилганга қадар, WBA рейтингида 2-ўринда бораётган россиялик боксчи учун катта муваффақиятсизликдир.
Чудинов ҳозирда 25-3-1 (17 КО) рекордга тушган бўлса, Aбдуғофуровники 14-1 (5 КО) кўриниш олди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Aбдуғофуров қарийб 4 йил олдин Федорнинг акаси Дмитрий Чудиновни ҳам мағлуб этган эди.
Aзизбек Aбдуғофуров, Федор Чундинов, WBA рейтинги “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди