Фото: Getty Images
УЕФА расмий сайти Россия клублари ва миллий жамоаларининг ташкилот шафелигида 2022/23 йилги мавсумда ўтадиган барча халқаро турнирлардан четлатилганини эълон қилди.
Россия Премьер-лигаси клублари 2022/23 йилги мавсумда ҳам Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида иштирок эта олмайди. Шунингдек, рус клублари мини-футбол бўйича УЕФА байроғи остида ўтадиган мусобақаларда ҳам қатнаша олмайди.
УЕФА Россия миллий жамоасининг Миллатлар лигаси турниридан ҳам четлатилганини маълум қилди. Футбол бўйича Россия аёллар миллий жамоаси эса Евро-2022дан четлатилиб, унинг ўрнига Португалия қитъа чемпионатида қатнашадиган бўлди.
Қолаверса, Россия U21, ёшлар, ўсмирлар миллий жамоалари ҳам кейинги мавсум учун халқаро турнирлардан дисквалификация қилингани маълум қилинган.
УЕФА матбуот хизмати хабарига кўра, Россиянинг Евро-2028 ва Евро-2032ни ўтказиш борасида топширган аризаси ҳам УЕФА ижроқўми томонидан қабул қилинмаслиги эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳарбийлари 24 февраль куни Украина ҳудудига бостириб киргач, рус клублари ва миллий жамоаси ФИФА ва УЕФА томонидан жорий мавсумги халқаро турнирлардан четлатилган ва Россияга нисбатан турли санкциялар эълон қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас