09:47 / 04.05.2022
1 044

Клопп танаффус вақтида жамоасига нималар деганини айтди

Клопп танаффус вақтида жамоасига нималар деганини айтди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Вильярреал"га қарши ўйиндан сўнг (3:2) ўз фикрларини билдирди.

"Танаффусда футболчиларга биринчи бўлимга қараганда иккинчисида яхшироқ ўйнашлари кераклигини айтдим. Ёрдамчиларимдан биринчи таймда намуна қилиб кўрсатишга арзийдиган қандайдир вазиятни топиб беришларини сўрадим, аммо йигитлар менга "бунақалари йўқ" дейишди.

Шунинг учун футболчиларга мунтазам равишда бўш зоналарга ўтиш кераклигини тушунтирдим. Жота биринчи таймда бизнинг муаммо бўлмади. Бизда биринчи бўлимда 11 та муаммомиз бор эди.

Қандай ажойиб стадион, Унаи бу ерда нималар қиляпти?! Рақиб ажойиб ўйнади, аммо биз ғалабага лойиқ эдик. Мен футболчиларга кейинги кун ОАВ сарлавҳаларида меҳмонларнинг синмас характерлари ҳақида ёзишларини кўрмоқчи эканлигимни айтдим.

Ўзимизни бу мавсумда 500 та ўйинда қатнашгандек сезяпмиз. Шунинг учун ҳам бундай ғалабалар тантанали ҳисобланади
", - деди Клопп.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клопп танаффус вақтида жамоасига нималар деганини айтди