972
Анхель Лопес: "Ўзбекистонда тоза ва ҳалол футбол бўлишини истайман. Ҳакамларни муҳокама қилмайман"
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлимда ўйинни яхши назорат қилдик. Бир қанча кескин вазиятлар яратдик. Олдинга қараб интилдик. Ўйинда кўп тўхталишлар бўлди. Биз янада тезроқ ўйнашимиз мумкин эди. Мазкур ғалаба олдиндаги режаларимиз учун яхшигина руҳият беради", - дейди Лопес.
- Жавоҳир Соҳибовнинг яна захирага олиниши нима билан боғлиқ?
- Очиғи унда жароҳат бор эди. Бу ҳақида гапиришни ўзи қўрқинчли.
- Бугунги ўйиндаги ҳакамлик борасида фикрларингиз қандай?
- Ҳакамларни муҳокама қилиш мен учун қийин. Уларга баҳо бермайман. Менинг мақсадим жамоамни шуғуллантириш, ғалаба қозониш. Ўзбекистонда тоза ва ҳалол футбол бўлишини истайман. Қолган ишларни муҳокама қилиш менинг ваколатимга кирмайди.
- "Локомотив" билан ўйинга қараганда тактика қанчалик ўзгарди?
- Ўйиндан кейин нимадирни ўзгартириш керак эди. Шундай бўлди. Қолаверса рақибни ҳам яхши ўргандик. Қолган ўйинларда ҳам бугунгидек натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда