Жозе Моуриньо келаси мавсум Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашни мақсад қилган. Португалиялик мутахассис буни яқинда журналистларга эълон қилди. Шу билан бирга у таркибни жиддий кучайтиришни режалаштирмоқда. Янгиланишлар барча чизиқларда рўй беради.
Агар “Рома” мавсумни Конференциялар лигаси бош соврини билан якунлайдиган бўлса, клуб раҳбарияти Моуриньонинг ҳар қандай истагини бажаради. Табиийки, Жозе катта трансферларни сўрайди.
Ҳозирдан Моуриньо кутаётган ўйинчиларнинг номи римликларнинг келаси мавсум ҳужум чизиғи қандай бўлишини кўз олдимизга келтириш учун етарли бўлмоқда.
Куни кеча, римликлар “Ювентус”дан кетишга тайёргарлик кўраётган Пауло Дибалага қизиқаётгани ҳақида хабар бергандик. Манбаларнинг маълум қилишича, Жозе Моуриньо “Олимпико”да “Ювентус”га бой берилган учрашувдан кейин аргентиналик ҳужумчининг олдига келиб, уни мақтаган ва унга устозлик қилмоқчи эканини очиқ айтган.
Моуриньо Дибалани Тэмми Абрахамнинг ҳужумдаги шеригига айлантирмоқчи. Чунки ҳозир англиялик тўпурар билан елкама-елка ўйнаётган Николо Дзаньола ёзда клубни тарк этишга яқин. 22 ёшли италиялик ҳужумчига харидорлар орасида “Ювентус”нинг имконияти юқори баҳоламоқда. Шунингдек, “Милан” ҳам Николога ўз сафидан жой беришга тайёр.
Дибаланинг Римга келишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ягона ҳолат бу жамоанинг келаси мавсум Чемпионлар лигасида қатнашмаслигидир. Лекин Моуриньо ўз тажрибасини ишга солиб аргентиналик ҳужумчини “Рома”га ўтишга кўндириши ва кейинги йилдан жамоа мунтазам кучли тўртликка киришига ишонтириши мумкин.
Дибала келган тақдирда ҳам, юқори мақсадларни кўзлаган клубга иккита жаҳон даражасидаги юлдуз етмайди. Ҳозир захирада ўтирган олдинги чизиқ вакилларига келажакда ишонч билдирилиши даргумон.
Спорт директори Тьягу Пинто шуни инобатга олиб, Жозе Моуриньо истаган бошқа ҳужумчилар билан алоқа ўрнатди. Эндиги мақсад уларнинг трансферини расмийлаштириш. Олдинга ўтиб айтиш жоизки, Пинто буни яхши уддалаяпти.
Ёзда “Рома”га кўчиб ўтишга кўнган биринчи ҳужумчи “Будё-Глимт” вакили Оле Сольбаккен бўлди. 23 ёшли футболчи Конференциялар лигаси доирасида римликларга қарши ўтган учрашувларда Руй Патрисио дарвозасини ишғол қилиб, Жозе Моуриньо эътиборини қозонган.
IL Romanista нашрининг хабар беришича, Тьягу Пинто норвегиялик тўпурар билан келшувга эришиб бўлди. Римликарга маъқул келган томони шундаки, истеъдодли ўйинчи камтарроқ маошга ҳам рози бўлган. Сольбаккен бир йиллик хизмати учун атиги 700 минг евро оладиган бўлди. Албатта, айни пайтда ўз клубида йилига 160 минг евро олаётган футболчи учун римликларнинг таклифи жуда катта кўринган бўлиши мумкин.
Манбанинг таъкидлашича, бу трансфер амалга ошиши учун “Рома” мутасаддилари ашаддий рақибга айланиб қолган “Будё-Глимт” хўжайинларини ўйинчини сотишга кўндириши керак.
Сольбаккеннинг амалдаги шартномаси шу йил декабр ойида якунига етади. Оле мавсумда 19 та учрашувда саккизта гол ва бешта ассистни амалга оширди. Ўнг қанот ҳужумкор футболчиси ҳисобланган Сольбаккен Карлес Переснинг ўрнини эгаллайди.
“Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланган Пересга Испания ва Германия жамоаларидан таклифлар бўляпти.
Италия футболини ёритиб келаётган footballnews24.it нашрининг ёзишича, Элдор Шомуродов ўрнида римликлар анча таниқли футболчини ўйнатмоқчи. Чунки “Рома” Мутасаддилари ўзбек легионерининг ўйинидан қониқмаяпти ва керак пайтда Абрахам билан ёнма-ён ўйнай оладиган ёки зарур пайтни англиялик ҳужумчининг ўрнини боса оладиган тўпурарга эга бўлмоқчи.
Бу позицияга асосий нишон сифатида Луис Муриэль қайд этилган. 31 ёшли колумбиялик футболчи “Аталанта” ўйинчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси келаси мавсум охирида якунланади. Томонлар янги битим бўйича келиша олмади ва бергамоликлар ҳужумчини ёзда сотиб юбориши кутилмоқда.
“Рома” бу трансферни амалга ошириш учун “Аталанта”га 20 миллион евро миқдорида компенсация тўлаши керак бўлади. Амалдаги шартнома якунланишига бир йил қолганини инобатга олиб, Тьягу Пинто музокараларда бу нархни туширишга ҳаракат қилади.
Мавсумда 38 та учрашувда 14 та гол ва 10 та ассист муаллифи бўлган Муриэлга Испания чемпионати вакили “Вильярреал” ҳам оғиз солмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас