Футбол бўйича Беларусь Олий Лигасининг 8-турида «Энергетик-БГУ» 14 май, шанба куни «Минск» билан баҳс олиб борди.
Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, «Энергетик-БГУ»нинг иккинчи голини Бобур Абдухолиқов пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда урди. Абдухолиқов учрашув якунида захирага олинди.
Қайд этиш керак, «Энергетик-БГУ» сафида Абдухолиқовдан ташқари Абдуқодир Ҳусанов ва Шоҳрухбек Абдураҳмонов ҳам ҳаракат қилади. Ҳар иккала ўзбекистонлик футболчи мазкур учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Ушбу ғалабадан кейин «Энергетик-БГУ»нинг очколари сони 16 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.
«Энергетик-БГУ» – «Минск» 2:0
Голлар: 1:0 — 56 Александр Свирепа, 2:0 — 75 Бобур Абдухолиқов (пенальти). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас