16 май куни Суперлигада 9-тур ўйинлари бошланади. Бу сафар ҳам янада қизғин ва муҳим учрашувларга гувоҳ бўламиз. Айниқса, дербиларга аталган тур. Тошкентда АГМК – “Бунёдкор” ҳамда “Олимпик” – “Локомотив”, Наманганда эса водий дербиси – “Навбаҳор” – “Нефтчи” қарама-қаршилиги. 18 май куни охирги учрашувлар ўтказилади.
Бу сафар тур олдидан Баҳром Ҳайдаров жамоаларнинг имкониятларини чамалаб чиқди.
16 май (душанба)
АГМК – “Бунёдкор”
- Кўряпмизки, АГМК клубида ўйиндан-ўйинга юксалиш бўляпти. Таркиби кучли, яхши ижрочилар жамланган. “Бунёдкор”да революция қилишмоқчи эди. У ердаги ўзгариш ўйинга қандай таъсир қилишини билмайман. Лекин АГМКнинг имкониятини 70х30 деб ўйлайман. Назаримда, олмалиқликлар 2 та тўп фарқи билан ютса керак.
“Олимпик” – “Локомотив”
- Ҳеч кимга сир эмас, “Олимпик”нинг кучини кўряпмиз. Ёшлардан ташкил топган клуб. Уларни ўйини қовушса, ҳар қандай рақибни ютиб қўйиши мумкин. “Локомотив” шаклланаётган жамоа. Ўз ўйинини йўлга қўйиб олиши учун уларга қийин бўляпти. Ҳозирги пайтда иккала жамоанинг савияси тенг. Шунинг учун учрашувда ҳам имкониятларини бир хил баҳолайман – 50х50. Дуранг бўлиши мумкин ёки бўлмаса ким биринчи гол урса ўша жамоа ютади.
17 май (сешанба)
“Металлург” – “Динамо”
- Иккала жамоа ҳам турнир жадвалида пастки поғоналарда боришяпти. Улар бир-бирига очко бергиси келмайди. “Динамо” ҳар бир ўйинни яхши ўтказяпти, аммо очко олишга қийналяпти. Бироз омади келмаяпти. Менимча, “Динамо” “Металлург”ни ютиб кетса керак. Чунки Бекобод жамоасида мазмунли ўйин кўрмаяпман. “Динамо” да эса ўйин кўриняпти. Шунинг учун меҳмонлар ғалаба қозонади, деган фикрдаман.
“Навбаҳор” – “Нефтчи”
- “Нефтчи” охирги ўринда, “Навбаҳор” 1-ўринда. Лекин турнир жадвалидаги ҳолат водий дербисига таъсир қилмайди. Умуман, жадвалдаги вазиятни ўйинга алоқаси йўқ. Ўйлайманки, қаттиқ кураш бўлади. “Нефтчи”га ҳам, “Навбаҳор”га ҳам очколар жуда зарур. Бу ҳақиқий дерби. Биздан олдин ҳам бўлган, биздан кейин ҳам бўлади. Бундай учрашувга қандайдир тахмин билдириш қийин. Кимни омади келса, ўша клуб ютади. Бу ерда кучли ёки кучсиз деган жамоа йўқ.
“Насаф” – “Қизилқум”
- Чемпионликка лойиқ бўлган “Насаф”ни кўряпман. “Қизилқум”ни бемалол ютса керак. Назаримда, иккита тўп фарқи билан енгади, деб ўйлайман. Тўғри, “Қизилқум”да ҳам яхши жамоа тўпланган. Лекин ҳозирги кундаги “Насаф”ни чемпионликка энг муносиб жамоа деб ҳисоблайман.
18 май (чоршанба)
“Қўқон-1912” – “Пахтакор”
- “Қўқон-1912” қийин аҳволда эди. Аммо Тошкентда “Локомотив”ни ютиб ўзига келиб олди. Жамоанинг иштиёқи уйғоняпти. Ҳар доим Қўқонга кучли рақиб келса, ажиотаж зўр бўлади, тайёргарлик ҳам шунга яраша кечади. Қўқонда ўзгача муҳит бўлади. “Пахтакор”да негадир ўйин йўқ. Футболчиларнинг индивидуал маҳорати эвазига ўйинларни ютяпти. Агар ўша индивидуал маҳорати юқори бўлган ўйинчилари бирор нима қила олишмаса, “Қўқон-1912” ғалаба қозонади.
“Сурхон” – “Сўғдиёна”
- “Сурхон”нинг испаниялик мураббийи жамоада тартибли ўйинни йўлга қўйиб қўйганини кўряпмиз. Футболчиларида мотивация кучли. Молиявий ҳолат аъло даражада бўлгани сабабли ўйинчилар бор кучини беришяпти. Чунки мен ҳам у ерда ўйнаганман, вазиятни биламан. “Сўғдиёна” ўз майдонидаги аламли мағлубиятдан кейин яна ютқазишни хоҳламайди. Улуғбек Бақоев жамоаси омадли. Ўйлайманки, ушбу баҳсда “Сўғдиёна” битта тўп фарқи билан ютиб кетади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас