
Фото: ПСЖ
Килиан Мбаппе «ПСЖ»да қолади. Париж клуби ҳужумчи билан 2025 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаганини маълум қилди.
Аввалги келишув шу йилнинг 30 июнигача мўлжалланган эди.
Мбаппе 2018 йилдан буён «ПСЖ»да ўйнаб келмоқда. У «Монако»дан 180 млн евро эвазига кўчиб ўтганди.
23 ёшли француз бу мавсумда Лига 1да 34та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 17та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар