date

Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги якунланди. Бу сафар...

Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги якунланди. Бу сафар...
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) ўз фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев Америка Қўшма Штатлари Мичиган штатида бўлиб ўтган бокс оқшомида рингга кўтарилди.

Аргентиналик Луис Алберто Веронга қарши 8 раунд этиб белгиланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Эргашев рақиби устидан 79-70 ҳисобида ғалаба қозонди. Шуни қайд этиш керакки, Верон ҳали нокаут эвазига мағлуб бўлмаган.

Ушбу ғалабадан сўнг, 30 ёшли Эргашевнинг жанглар статистикаси 22-0 (19 КО) кўриниш олган бўлса, 29 ёшли Вероннинг рекорди 19-4-2 (9 КО)га айланди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги якунланди. Бу сафар...