Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган АГМК - "Нефтчи" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин ҳақида
- Ўйин жанговар руҳда ўтди. Ҳимоя марказидаги қўпол хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўйлайманки, шогирдларим хатоларини англаб етишади ҳамда келгусида баҳсларда такрорлашмайди. Учрашув давомида хавфли вазиятлар юзага келтириб, фойдалана олмадик. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.
- Дарвозани икки ўйиндан бери Акбар Тўраев қўриқларди, лекин бугун захирада қолдирилди. Сабаби нима?
- Кечаги машғулотда Акбар Тўраев ва Шаҳбоз Убайдуллаев жароҳат олди. Тўраевнинг қўли, Убайдуллаевнинг оёғи шикастланган. Шу боис, улар бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Иккинчи дарвозабонимизга имкон бердик. Афсуски, голлар ўтказиб юбордик. Машҳуржон Муҳаммаджонов келгуси баҳсларда тажриба орттиради деб ўйлайман.
- Биринчи бўлимда жамоа ҳужумларида камчиликлар кузатилди. Футболчининг тўпни узатишида вариантлар кам бўлди. Жамоа асосан ҳимояланди. Ҳужумга эса кўпчилик чиқмади. Натижада ҳужумга ўтган ўйинчилар тўпни ортга узатишди ёки йўқотишди. Бунинг сабаби нимада?
- Аҳамият берган бўлсангиз, бундан аввалги турда қарши ҳужум асосида ўйин ташкил қилгандик. Машғулотларда ҳам бу борада ишлагандик. Афсуски, биринчи голни эрта ўтказиб юбордик. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи голдан сўнг тезда ўзимизга келиб, ҳисобни қисқартирдик. Иккинчи бўлимда олмалиқликлар юқори прессингда ўйнашмади, бироқ учинчи голга ўзимиз сабабчи бўлдик.
- Бугунги ўйинда захирада беш нафар футболчи бор эди. Буни жароҳатларга боғладингиз. Жароҳатлар давомийлигига сабаб нимада?
- Ҳали ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман. Ўнга яқин футболчиларимиз энди тузала бошлаганда яна икки ўйинчимиз сафдан чиқди. Шикофорларга ҳам шикоят қилдик. Энди танаффусга чиқамиз. Келгуси ўйинчиларгача улар ҳам сафимизга қайтади деб умид қиламан. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади