06:30 / 30.05.2022
1 221

Максим Шацких Ўзбекистонга қайтди. У «Пахтакор» клубида иш бошлайди

Максим Шацких Ўзбекистонга қайтди. У «Пахтакор» клубида иш бошлайди
Фото: «Пахтакор»
Киевнинг «Динамо» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацких «Пахтакор» клубида иш бошлайди. Бу ҳақда «шерлар» матбуот хизмати маълум қилди.

Шацких 29 май куни Тошкентга етиб келган. «Пахтакор»нинг маълум қилишича, Максим клуб бошқарув тизимидаги лавозимлардан бирини эгаллайди.

«Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланган Шацких футболчилик фаолиятини Ўзбекистондан ташқарида ўтказган. У «Динамо Киев» (1999—2009), «Арсенал Киев» (2010—2012, 2013) ва бошқа қатор клубларда тўп сурган. 1999—2014 йиллар мобайнида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳаракат қилган.

2016 йилда бутсиларини михга илган Шацких «Динамо Киев»да мураббий ёрдамчиси сифатида иш бошлади. 2019 йилда Россиянинг «Ротор» клуби бош мураббийига ассистент бўлди ва 2021 йилдан у ердан кетганидан бери ишсиз юрганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Максим Шацких Ўзбекистонга қайтди. У «Пахтакор» клубида иш бошлайди