20:00 / 30.05.2022
1 518

Клаттенбург Бенземанинг бекор қилинган голи ҳақида: "Хато, "Ливерпуль"нинг омади келди. Адолат ғалаба қозонди"

Клаттенбург Бенземанинг бекор қилинган голи ҳақида: "Хато, "Ливерпуль"нинг омади келди. Адолат ғалаба қозонди"
Марк Клаттенбург Карим Бенземанинг Чемпионлар Лигаси финалидаги голи хатолик сабаб бекор қилинди деб ҳисобламоқда.
- "Реал" "Ливерпуль" (1:0)ни Винисиус Жуниорнинг 59-дақиқадаги голи эвазига мағлуб этди.

Бензема биринчи тайм сўнггида гол урди, аммо Клеман Тюрпен бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ўйиндан ташқари ҳолатда турган форвардга тўп ярим ҳимоячи Фабиньонинг тиззасидан келган бўлса ҳам голни офсайд сабаб бекор қилди.

"Реал" адолат ғалаба қозонганини ҳис қилмоқда, сабаби Карим Бенземанинг биринчи таймда урган голи бекор бўлди - бу хато.

Федерико Вальверде тўпга биринчи бўлиб етиб борди, аммо тўпга сўнгги бўлиб Фабиньо теккани яққол кўриниб турганди. ВАР бу тасодиф ёки ростдан ҳам атайин қилинган ҳаракатми, шуни ҳал қилиши керак эди. Фабиньонинг тўпга етиб бориш учун олдинга чўзилганини ҳисобга олса, мен буни олдиндан билиб қилинган ҳаракат деб айтардим.

Аммо, ВАР бундай эмас деб қарор чиқарди. Балки улар майдондаги ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлашга қарор қилишгандир. "Ливерпуль"нинг эса омади келди
, - деди собиқ футбол ҳаками.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клаттенбург Бенземанинг бекор қилинган голи ҳақида: "Хато, "Ливерпуль"нинг омади келди. Адолат ғалаба қозонди"