Ўзбек спорт шарҳловчилик мактаби асосчиси, таниқли спорт шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев вафот этди. Бу ҳақда ПФЛ директори, марҳумнинг набираси Диёр Имомхўжаев маълум қилди.
Устоз 86 ёшда эди. Ахбор Имомхўжаев 1936 йилнинг 19 февралида Тошкентда таваллуд топган.
Отахон журналист футболга оид бир нечта китобларнинг муаллифи. Ўзининг ўнинчи китоби — «Аср футболидаги асл қадрдонларим» китобини 2019 йилда кенг жамоатчиликка тақдим этган эди.
Ахбор Имомхўжаев 1996 йилда «Шуҳрат» медали, 2006 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи фахрий унвонига сазовор бўлган.
2020 йил февралида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Кенгаши қарори билан Ахбор Имомхўжаевга Фахрий профессор унвони берилган эди. 2020 йилнинг 8 июнида эса Ахбор Имомхўжаев Ўрта Осиё халқлари тарихи институти Турон фанлар академияси Президиумининг қарори билан академиянинг ҳақиқий аъзоси деб қабул қилиниб, устоз журналистга академик илмий унвони топширилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади