1 402
Шота Арвеладзе: "Машарипов юқори савиядаги футболчи. Унинг Саудияда олаётган ойлик маошини биз тўлаб бера олмаймиз"
Грузиялик таниқли мутахассис Шота Арвеладзе Англиянинг “Халл Сити” клубини бошқарган ҳолда чемпионшипда сақлаб қолди.
Энди бўлса, янги мавсум учун тайёргарлик режаларини ишлаб чиқмоқда. Юртимиздан кетганидан кейин ҳам у футболимиздан юз ўгиргани йўқ ва кузатишда давом этяпти. Куни кеча Шота Юстинович Sports.uz мухбирига интервью берди.
- Шота Юстинович Англияда ҳам чемпионат ниҳоясига етди. Илк бор чемпионшипда фаолият кўрсатган мураббий сифатида айтинг-чи, “Халл Сити”даги ишингиз орқали қанчалик таассурот олдингиз?
- У ердан олган таассуротларим жуда ҳам яхши. Ҳаттоки, мен кутганимдан ҳам ортиқ даражада дея оламан. Англия чемпионати ҳақиқатда жуда қийин ва ҳайратда қолдирадиган даражада.
- Англияда футбол маданияти ўзгача. У ерда сизни қандай қабул қилишди? Қолаверса, инглиз чемпионатида ишлаш жуда мураккаб. Буларнинг барини енгиб ўтиш сиз учун қанчалик даражада кечди?
- Мени у ерда ниҳоятда илиқ кутиб олишди. Умуман, мақтовга сазовор. Шунга яраша ҳар жиҳатдан ўз ёрдамларини аямадилар. Жамоадагилар ва ходимлар ҳам менга кўп ёрдам беришганини айтишим керак. Менга қулай бўлиши учун ҳам ҳаракат қилишди, айниқса, мураббийлар штабидагилар.
- Ҳозир қаерда хордиқ чиқаряпсиз? Умуман, нималар билан бандсиз?
- Айни пайтда Грузия ва Туркия ўртасидаман. Бир-икки кун Тбилисида бўлсам, яна бир-икки кун Истанбулдаман. Ҳозир трансферлар устида ҳам иш олиб боряпмиз. Айтмоқчиманки, ишимиз жуда оғир.
- Шота Юстинович сиз билан “Халл Сити” клубини қабул қилиб олишингиз арафасида гаплашганимизда ўзбек футболчилари орасидан Жалолиддин Машариповни таклиф қилишингиз мумкинлиги ҳақида айтгандингиз. Лекин сиз жамоангизда Туркия чемпионатида ўйнаётган бошқа ўйинчини чақирдингиз. Хўш, Машариповни таклиф қиласизми?
- Жалол супер футболчи. Шу боис уни ҳар қандай даражада ҳам ўйнай олади, деб ўйлайман. Машарипов юқори савияли футболчи. Шунчаки, унинг Саудия Арабистонида олаётган ойлик маошини биз тўлаб бера олмаймиз.
- Машариповдан ташқари яна қайси футболчиларимизни Англияда ўйнай олишлари мумкин, деб ўйлайсиз?
- Бу борада фақат шуни айта оламанки, Ўзбекистонда Англия премьер-лигасида ўйнаб кетиши мумкин бўлган жуда кўп яхши ўйинчилар бор.
- Янги мавсум учун режаларингиз қандай? Таркибда қанақа ўзгаришларга қўл урмоқчисиз?
- Иш давом этяпти. Боя айтиб ўтганимдек, трансферлар устида иш олиб боряпмиз. Вазифамиз албатта ўйин сифатини яхшилаш ва турнир жадвалида юқори ўринлар учун курашиш.
- Англия премьер-лигасида чемпионлик учун кураш нафақат охирги тур, балки охирги сонияларгача давом этди. Якунда “Манчестер Сити”нинг чемпионликни қўлга киритганига муносабатингиз қандай бўлди?
- Ҳақиқатан премьер-лига бежизга жаҳоннинг энг кучли лигаси деб ҳисобланмайди. Бу яна бир бор исботланди. У ердаги ўйинлар бутун дунёдаги ишқибозларни хурсанд этишда давом этмоқда. “Манчестер Сити” муносиб равишда ғолиб бўлди ва чемпионга айланди.
- Англия чемпионшипда сизни ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ нима ҳайратга солди?
- Талаб алқбовар қилмас даражада жуда юқори. Шунинг учун машғулотларда жуда кўп ишлаш талаб этилади.
- Дарвоқе, собиқ клубингиз – “Пахтакор”ни кузатяпсизми? Негадир жамоа ўзига ўхшамаяпти. Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳам муваффақиятсиз иштирок этди. Клуб тақдирига бефарқ эмасмисиз?
- Ҳа, ахир қандай қилиб мен “Пахтакор”ни кузатмаслигим мумкин? Имкон қадар “Пахтакор” клубини кузатиб боряпман. Доимгидек, бу клубга мухлислик қиляпман. Ушбу жамоада менга жуда яқин инсонлар ишлаяпти. Ўйлашимча, танаффуслар барчага ишлашга ҳалақит қиляпти. “Пахтакор” ўз ишқибозлари кутгандек ўйнаб кетиши учун уларга бироз вақт керак.
- Сиз яна қачондир Ўзбекистон чемпионатига қайтишингиз мумкинми?
- Келажакда нима бўлишини билмайман. Лекин Ўзбекистонда ўтказган йилларимни доимо хурсандчилик билан эсга оламан. Келажакда яна бажонидил бу ерга келаман.
- Турк футболи билан ҳам яхши муносабатда эканингизни биламиз. Собиқ клубингиз – “Трабзонспор” эса ваниҳоят Туркия чемпионига айланди. Уларнинг ғалабасини қандай қабул қилдингиз?
- Албатта, “Трабзонспор” учун жуда ҳам фахрландим ҳамда қувондим. Улар билан биргаликда хурсандчилик қилдим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади