Оғир жароҳатдан кейин узоқ муддат даволаниб, мавсум охирига келиб сафга қайтган “Рома” ҳимоячиси Леонардо Спинаццола дарров гранд клублар эътиборига тушди.
Маълумотларга қараганда, Чемпионлар лигаси ғолиби “Реал” ва Франция чемпиони ПСЖ италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Аслида бу клублар Спинаццолага жароҳат олгунча ҳам қизиқиш билдирган эди. Улар ўйинчи сафга қайтишини 10 ойдан зиёд кутишга мажбур бўлди.
Спинаццоланинг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади. Мавсумда атиги тўрт марта майдонга тушган ўйинчининг нархи 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Майдонда бир неча позицияларда ўйнай оладиган универсал ўйинчи аслида “Ювентус” тарбияланувчиси ҳисобланади. 29 ёшли футболчи шу кунга қадар, “Рома” ва”Ювентус”дан ташқари “Сиена”, “Аталанта”, “Вьеченца”, “Перуджа”, “Эмполи” каби жамоаларда ҳам тўп тепган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади