992
Кувайт U-23 бош мураббийи: "Австралиялик ўйинчилар ва йигитларим ўртасида катта тафовут бор"
Юртимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубогининг биринчи турида Австралия U-23 термаси Қувайт U-23 жамоасини (2:0) мағлуб қилди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Қувайт U-23 термаси бош мураббийи Абдул Азиз Ҳамадеҳ қатнашди.
Ўйин ҳақида
- Биринчи навбатда барчага раҳмат демоқчиман. Ростини айтсам, мағлуб бўлганимизга қарамасдан, биз рақибга кучли қаршилик кўрсата олдик. Европача услубда ўйнайдиган жамоага қарши жуда кўп куч йўқотдик. Аммо бугун биз гол киритишимиз лозим эди. Кейинги ўйинда яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишимизга ишонаман.
- Австралия жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
- Биз биринчи навбатда ўз жамоамиз ўйинини таҳлил қилишимиз лозим. Гуруҳимиздаги барча терма жамоалар жуда кучли. Мисол учун, Австралия терма жамоасига эътибор берамиз. Австралия термаси таркибида мамлакат чемпиони бўлган "Сидней" жамоаси таркибидан беш ёки олтита профессионал ўйинчи бор. "Аделаида" жамоаси таркибидан ҳам олти ёки еттита ўйинчи ушбу жамоа таркибида ўйнамоқда. Шу билан бирга, рақиб таркибида Англияда ўйнайдиган ўйинчилар ҳам бор. Бизнинг жамоада эса асосий ўйинчилар ҳали ёш ва ҳаваскор. Айнан шу сабаб ҳам икки жамоа орасида катта тафовут юзага келди.
- Кейинги ўйиндан олдин шогирдларингизни қандай руҳлантирасиз?
- Биринчи навбатда шогирдларим ўзини руҳан тиклаб олишига интиламан. Руҳий ва жисмоний ҳолат жуда муҳим. Мен ўйинчиларимдан ўзларига ишонишларини ва майдонда яхши футбол кўрсатишларини сўрайман. Бу мусобақада ҳар уч кунда ўйинлар ўтказилади. Шу сабаб, улар биринчи навбатда ўзларини жисмонан тиклаб олишлари керак. Шундан сўнг эса мен уларга ишонч бериб, майдонда яхши ўйин кўрсатиш учун имконият яратаман. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади