date
views 916

Ҳарри Кейн Англия терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида Чарлтонни ортда қолдирди

Ҳарри Кейн Англия терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида Чарлтонни ортда қолдирди
Англия терма жамоаси Миллатлар Лигаси 2-турида Германия билан дуранг натижа қайд этди. Учрашувнинг 88-дақиқасида Ҳарри Кейн пенальтидан унумли фойдаланди. Бу Кейн учун терма жамоа сафидаги 50-гол бўлди.

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Бобби Чарлтонни ортда қолдирди. Фақатгина Уэйн Руни ундан олдинда. Руни ҳисобида 53 та гол мавжуд.

28 ёшли футболчиси жорий мавсум «шпорлар» сафида барча мусобақаларда 50 та ўйин ўтказиб, 27 та гол ва 10 та голли узатма муаллифига айланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳарри Кейн Англия терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида Чарлтонни ортда қолдирди