10:08 / 09.06.2022
1 926

Катанецни танқид қилаётганлар буни кўриб қўйсин

Катанецни танқид қилаётганлар буни кўриб қўйсин
Шри-Ланкага қарши беллашув Ўзбекистон Миллий терма жамоаси учун юбилей ўйинга айланди. Вакилларимиз ўз майдонида 100-учрашувни ўтказди.
Термамиз 100 та баҳснинг 62 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, 21 беллашувда дуранг ўйнаган бўлса, 17 та бора мағлубият аламини тотган.

Ушбу ўйин Катанец учун саккизинчиси ҳисобланади. Сречко шуларнинг 5 тасини муваффақиятли натижа билан якунлаган. 8 учрашувда жами 19 та гол урилган. Бу Купер қўл остида 17 та учрашувда урилган голлар сонига тенг. Ўртача кўрсаткич бўйича Катанец шогирдлари (ҳар бир беллашувда 2.38 та гол) фақат Маҳмуд Раҳимов (4.00) ва Рустам Акрамов (2.91) жамоаларидан ортда.

Бундан ташқари, словениялик мураббий бошчилигида вакилларимиз 4 та ўйиндан бери кетма-кет тарзда ғалаба қозониб келмоқда. Мазкур ҳолат 2016 йилдан буён илк маротаба содир бўлди. Ўшанда термамизни Самвел Бабаян бошқараётганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Катанецни танқид қилаётганлар буни кўриб қўйсин