date
views 1 215

Жасур Жалолиддинов: Ўзимизни худди Чемпионлар лигаси финалида ўйнагандек ҳис қилдик

Жасур Жалолиддинов: Ўзимизни худди Чемпионлар лигаси финалида ўйнагандек ҳис қилдик
U23 Осиё Кубоги чорак финали доирасидаги Ўзбекистон - Ироқ учрашувида вакилларимиз пенальтилар сериясида зафар қучди. Беллашувдан сўнг жамоамиз сардори Жасур Жалолиддинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Бугун стадионда таърифлашга ожиз атмосфера бўлди. Ҳудди ўзимни чемпионлар лигаси финалида ўйнагандек ҳис қилдим. Карточкага келсак, футболда ҳамма нарса бўлиб туради. Муҳими, биз вазиятдан чиқиб кета олдик.

Айтгандимдек, мухлислар қўллаб-қувватлаб тургани сабабли чарчоқ нималигини билмадим. Ҳар бир мухлисга раҳмат айтиб қоламиз.

Мураббийимиз гол ўтказганимиздан кейин ҳам бизга ўйинни тушириб юбормаслигимизни айтиб, ҳар биримизга ишонишини, албатта ўйинни ўзимиз фойдамизга ҳал қила олишимизга ишонишини айтди
.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жасур Жалолиддинов: Ўзимизни худди Чемпионлар лигаси финалида ўйнагандек ҳис қилдик