01:24 / 12.06.2022
1 152

Мальдив ороллари бош мураббийи: "Шогирдларим билан фахрланаман"

Мальдив ороллари бош мураббийи: "Шогирдларим билан фахрланаман"
Осиё Кубоги саралаш босқичи 2-туридан ўрин олган Мальдив ороллари – Ўзбекистон (0:4) учрашувидан сўнг мальдивликлар бош мураббийи Франческо Мореиро фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен ўйин эмас, сизнинг фикрингиз ҳақида қизиқяпман. Биз жуда кучли жамоага қарши зўр ўйин намойиш этдик. Ҳар ўйинда индивидуал хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жамоангизнинг бундай ўйин кўрсатишини кутгандим, бизда тайёрланишга кўп вақт бўлмади, шундай бўлса-да, шогирдларим билан фахрланаман. Ўйин тугагач, Катанец биз ҳақимизда илиқ фикр билдирди. У сизнинг жамоангиз ўсади, деб айтди", – дея гап бошлади Мальдив ороллари устози.

- Таиланд ва Ўзбекистон ўртасида қандай фарқ бор?
- Иккала жамоа ҳам тамомила ўзгача ўйин услубига эга. Таиланд жуда тезкор ўйин намойиш этади, футболчилари майдонда очиқ жой қидиришади. Ўзбекистон эса сифатли ўйин кўрсатади, айниқса, ҳужумдаги ўйинчи топ-даражада (Элдор Шомуродов назарда тутилмоқда – таҳр.), жамоа узун паслар орқали ҳужумни ривожлантиради.

- Бугунги мағлубиятга асосий сабаб Элдор Шомуродовнинг мувафақиятли ўйиними ёки жамоанинг бошқа қирралари ҳам кўзга ташландими?
- Фақатгина бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилмайди. Футбол жамоавий ўйин саналади. Биз ҳимоявий ўйин кўрсатмадик. Ҳужумкор ўйинни яхши кўрамиз, шу боис рақибга қарши мардонавор курашдик.

- Шри-Ланка билан бўлажак ўйин ҳақида фикрингиз...
- Илк навбатда, мағлубиятни ҳазм қилиш ва унутишимиз лозим. Жуда яхши ўйнадик, аммо керакли натижага эриша олмадик. Ўйинчиларнинг руҳиятини кўтариш жуда қийин, айниқса, икки мағлубиятдан сўнг. Уларни руҳиятини кўтариш керак. Охирги ўйинда ғалаба қозониб, ўз ватанимизга ғалаба тақдим этмоқчимиз. Кейинги ўйиндан сўнг ғалаба ҳақида гаплашамиз (кулади).

- Футболчилик фаолиятингизда бразилиялик Роналдо билан суратга тушган экансиз...
- Бирга ўйнаганимизда уни Рони деб атардим. 1998 йили "Интер" таркибида УЕФА Кубогини қўлга киритганмиз. Ўша ва ундан кейинги хотиралар ҳамон ёдимда. Ҳозир ҳам ижтимоий тармоқлар орқали суҳбатлашиб турамиз. Унинг самимийлик, одамийлик хислатлари эътироф этишга арзийди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мальдив ороллари бош мураббийи: "Шогирдларим билан фахрланаман"