Фото: Picture Alliance
Натела Дзаламидзе Уимблдонда Грузия байроғи остида иштирок этади. Аввалроқ, Россия ва Беларус вакиллари Буюк Британиядаги турнирлардан четлаштирилган эди.
Аввалроқ Россия шарафини ҳимоя қилган теннисчи Натела Дзаламидзе Грузия байроғи остида Уимблдон турнирида иштирок этади, бу ҳақда мусобақа сайтида эълон қилинган аризалар рўйхатида маълумот берилган. Аёллар теннис уюшмаси (WTA) сайтида ҳам жуфтлик баҳсларида дунёнинг 44-ракеткаси Грузия вакиласи сифатида қайд этилган.
«Спортчиларнинг профессионал мусобақаларда қайси байроқ остида қатнашиши WTA ва ITF (Халқаро теннис федерацияси) томонидан тартибга солинадиган, келишилган жараёндир», деб хабар берди 19 июнь, якшанба куни турнир ташкилотчилари.
27 июндан 10 июлга қадар бўлиб ўтадиган «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда Дзаламидзе сербиялик Александра Крунич билан жуфтлик баҳсларида қатнашади.
Апрель ойида Уимблдон ташкилотчилари - Бутунанглия лаун-теннис клуби ва Лаун-теннис ассоциацияси Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли россиялик ва беларуслик спортчиларга турнирда қатнашишни тақиқлаган эди. Буюк Британиядаги бошқа теннис мусобақалари ҳам тақиқ остида қолиб кетди.
WTA ва Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) бу қарорни танқид қилди, май ойида эса 2022 йилги Уимблдон рейтинг очколарисиз ўтказилиши маълум бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади