1 162
Войнески: "Бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз, улардан ўтган ўйиндаги мағлубият учун узр сўрайман"
Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Славче Войнески фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин ҳақида
- Биринчи бўлим икки қисмдан иборат бўлди. Учрашувни яхши бошладик, бироқ кейинчалик шогирдларимда бироз чарчоқ юзага келди. Бекободга Тошкентдан келиб футбол ўйнаш исталган жамоага осон эмас, биз икки ярим соат йўл босдик. Иккинчи таймда эса, қандай футбол ўнаш керак бўлса, шундай йўл тутдик. Футболчилар талаб қилинган вазифаларни бажаришди. Иккинчи бўлим жуда яхши ўтди. Ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Чемпионлар лигасидан сўнг бироз оғир даврни бошдан кечирдик. Турнирдаги ўйинлар қисқа муддат оралиғида ўтказилди, бунинг натижасида жуда кўп энергия йўқотдик. Шундан сўнг миллий чемпионатда юқори суръатга тушиб олишимиз қийин бўлди. Жамоада потенциал юқори, иккинчи даврада анча кучаямиз. Ўзимиз қандай ўйнашни хоҳласак, бу борада машғулотларда ишлаймиз. Ўйлашимча, иккинчи давра биз учун яхши руҳда ўтади.
- Ҳимоя марказига Ҳамробековнинг жойлаштирилиши Ларин ва Хаджиевнинг ўйинидан қониқмаганингизданми ёки бошқа сабаби борми?
- Бу қарор қониқиш-қониқмаслик натижасида эмас. Ўйинчиларнинг ҳолатини доимо таҳлил қиламиз. Шу сабаб, қолаверса, турли позицияларда тўп тепа олишини билганимиз учун Ҳамробековни ҳимоя марказига жойлаштирдик. У ўйин жараёнини яхши назорат қила олади.
- Ўйинни ташкиллаштириш Черанга асосланган. Ҳужумчининг 35 ёшга яқинлашаётганини ҳисобга олган ҳолда, услубни ўзгартириш режалаштирилмаяптими?
- Черан "Пахтакор"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири, қолаверса, у жамоада узоқ вақтдан бери тўп тепади. Ўйлашимча, ҳужумчи яна 1-2 йил давомида юқори савияда ўйнай олади. Унга ўринбосар сифатида бошқа футболчиларни тайёрлаб боришга ҳаракат қиляпмиз, масалан, Холматовни ушбу позицияда синаб кўряпмиз. Агар у етарлича тажриба тўплай олса, бу нуқтада кучли футболчига айланади. Бугунги ғалабани мухлисларга ҳам бағишлаймиз, улардан ўтган ўйиндаги мағлубият учун узр сўрайман. Улар бизнинг қўшимча ўйинчимиз, ўтган баҳсда уларни ранжитдик, шу сабабли, бугунги муваффақият тўлиқ уларники деб айта оламан. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар