“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб мутасаддиларининг трансфер бозоридаги ҳаракатларига яна норозилик билдирди.
Португалиялик мутахассис олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун таркибни сезиларли даражада кучайтириш кераклигини таъкидламоқда. Ҳозирча, римликлар фақат уч футболчи – дарвозабон Миле Свилар, ҳимоячи Меҳмет Зеки Челик ва ярим ҳимоячи Неманья Матич билан шартнома тузди.
Сorriere dello Sport нашрининг таъкидлашича, Жозе Моуриньо клуб хўжайинларидан эркин агент мақомида юрган Пауло Дибалани олиб келишни талаб қилмоқда. “Ювентус” билан хайрлашган аргентиналик юлдуз ҳали ўзига жамоа танлагани йўқ.
Дибалага Англиядан ҳам қизиқиш бўлаётган эди. Бироқ унинг ўзи Италияда қолмоқчи. Унинг агентлари ҳужумчи хизматини “Милан”га таклиф қилиб, рад жавобини олди. “Интер” раҳбарияти Дибаладан кўра, “Челси”дан Ромелу Лукакуни қайтаришни маъқул топди.
Дибалани оладиган клуб футболчига ҳар мавсум учун камида 6 миллион евро маош бериши керак. “Рома” раҳбарияти бу сумма клуб учун оғирлик қилишини таъкидламоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар