07:00 / 18.07.2022
1 671

"Торпедо" бош мураббийи Эркинов ҳақида фикр билдирди

"Торпедо" бош мураббийи Эркинов ҳақида фикр билдирди
"Торпедо" бош мураббийи Александр Бородюк РПЛ 1-тури доирасида "Сочи"га қарши ўйин (1:3) якунида жамоага янги келган ёш футболчилар ҳақида гапирди.

"Жамоага энди келган ёш футболчиларда ўзига бўлган ишончи ортиши керак. РПЛда тез фикрлаш ва ҳаракат қилиш лозим. Биз янги футболчиларни жалб қилиш орқали тезликни оширмоқчи эдик. Бу тактика иш берадими-йўқми — бошқа масала. Йигитлар жамоага киришиб кетиши, ўзларини дадил тутишлари керак. Караев, Туришев, Эркинов — уларнинг барчаси ҳали ёш. Футболда "ўзаро тил топишиш" каби жараён бор. Умид қиламанки, кейинги ўйинлар орқали йигитлар тажриба орттиришади. Уларнинг кўзлари чақнаб турибди.

Ҳозир энг муҳими мағлубиятни таҳлил қилиш. Кўпгина вазиятларда, айниқса биринчи бўлимнинг охирида хатога йўл қўйдик. Биринчи голни тушунарсиз тарзда ўтказиб юбордик, албатта, ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Биз "иккинчи рақам" остида ўйнадик, қарши ҳужумда ҳаракат қилишни хоҳладик. Ушбу гол режаларимизни барбод қилди. Ўйин жараёнини ўзгартириш учун вазиятлар яратиб, характер кўрсатиш керак
", — дейди клуб бош мураббийи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Торпедо" бош мураббийи Эркинов ҳақида фикр билдирди