
Бразилиялик ярим ҳимоячи Луиз Густаво расман "Ал-Насср" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Луиз риёдликлар билан 1+1 кўринишида шартнома имзолади. 35 ёшли Густаво эркин агент мақомида жамоага келиб қўшилди. У бугун янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтади.
Маълумот учун, футболчи фаолияти давомида "Хоффенхайм", "Бавария", "Вольфсбург", "Марсель" каби машҳур клубларда тўп тепган. Унинг сўнгги жамоаси Туркиянинг "Фенербахче"си ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар