18:24 / 25.07.2022
1 428

"Пахтакор" янги легионери: Жамоа либосига учинчи юлдузни қўшиб қўйишга ҳаракат қиламиз

"Пахтакор" янги легионери: Жамоа либосига учинчи юлдузни қўшиб қўйишга ҳаракат қиламиз
Бугун "Пахтакор" клуби янги легионери черногориялик ҳимоячи Илия Мартиновичнинг таништириш маросими ўтказилди. Ушбу анжуманда футболчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Хайрли кун. Бу ерга келганимдан жуда хурсандман. Жамоа яхши таассурот қолдирди. «Пахтакор» катта клуб эканлигини кўриб турибман. Бу ташкилий ишлар орқали ҳам сезилиб турибди.

«Пахтакор» катта тарихга эга клуб. Драган Черан ва Оливер Шаркич билан клуб ҳақида батафсил гаплашдим ва бу ерга келишга қарор қилдим. Фаолиятим давомида фақат Европада тўп тепганман. «Пахтакор» 15-чемпионлик сари ҳаракат қилаётганини биламан. Шу сабабли либосда учинчи юлдузни пайдо қилишга интиламиз. Шунингдек, жамоага ОЧЛда ёрдам бермоқчиман.

Илк назорат ўйинидан таассуротларимга келсак, футболчилар тезкор ва техник жиҳатдан кучли экан. Ўйин жуда тезкор равишда ўтди. «Насаф»да ёш футболчилар кўплигини кўрдим. 2-давра бошланишига бир ҳафта қолди, астойдил тайёргарлик кўрамиз
, - деди Илия Мартинович.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" янги легионери: Жамоа либосига учинчи юлдузни қўшиб қўйишга ҳаракат қиламиз