23:48 / 03.08.2022
1 365

Никола Лазаревич: "Биз янги футболчилар олиб келишни истагандик, бироқ..."

Никола Лазаревич: "Биз янги футболчилар олиб келишни истагандик, бироқ..."
Суперлиганинг 14-турида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Менимча ўйин тенг ўтди, хатто голли вазиятлар яратишда ҳам. Шунчаки биз гол ура олмадик. Янги футболчилар "Локомотив"нинг ўйинини кучайтиргани кўриниб турибди: Сафаров, Жалолиддинов... Ўйин босимга бой бўлишини, кўп куч сарфланишини кутгандик. Ва биз яна бир бор стандартдан кейин гол ўтказиб юбордик. Бироз эътиборни йўқотиб қўйдик. Ўйинни кўриб чиқишимиз, хатоларни ўрганишимиз керак.

- Сизда ажойиб асосий таркиб бор. Бироқ захира ўриндиғи жуда тор. Улар ўйинни кучайтира олишмаяпти. Давралар оралиғида янги футболчиларни олишни ўйлаб кўрмадингизми?
- Биз истагандик, бироқ раҳбарият бунга рухсат бермади.

- Ўйинга бўлган режа қандай эди?
- Иккинчи рақам бўлиб ўйнаб, рақиб бизга қайси зоналарни очиб беришини кўрмоқчи эдик. Ўйин давомида тактикаларни ўзгартириб кўрдик. Рақиб жамоа бизга қанотларда бўшлиқлар таклиф қилишини кутгандик. Шу сабабли 4-5-1 тактикасига ўтиб, икки қанот ярим ҳимоячиларини кўпроқ ҳужум қилишини истагандик.

- Бугун Темурхўжа Абдухолиқов ўзини йўқотиб қўйгандек кўринмадими?
- Темурхўжа - тажрибали, ажойиб футболчи. У биринчи давра тўпурари бўлди. Шунчаки барчада шундай ўйинлар бўладики, футболчи ўз даражасини кўрсата олмайди. Келаси ўйинда у яхшироқ ўйнайди, бунга шубхам йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Никола Лазаревич: "Биз янги футболчилар олиб келишни истагандик, бироқ..."