10:20 / 04.08.2022
1 501

Бу ҳужумчи кетса, Шомуродовга жой очилади

Бу ҳужумчи кетса, Шомуродовга жой очилади
Элдор Шомуродовга харидор бўлаётган жамоалардан бири “Сассуоло” ўз тарбияланувчиларидан Жакомо Распадорини мўмай даромад эвазига бошқа клубларга сотиб юборишни режалаштирмоқда.

22 ёшли ҳужумчининг ўзи клуб раҳбариятига мурожаат қилиб ўзини Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоаларга қўйиб юборишни сўради. Бу ўйинчига гранд жамоалардан таклифлар етарли.

Хусусан, “Сассуоло” спорт директори Жованни Карневали Распадори трансфери бўйича “Наполи” билан музокаралар муваффақиятли давом этаётганини таъкидлади. Шунингдек, бу мутахассис клуб раҳбариятининг “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовни олишга интилаётганини ҳам тасдиқлаган эди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Сассуоло” Распадори ўрнига айнан ўзбек ҳужумчисини олиб келмоқчи.

Жакомо Распадорини сотиш орқали сассуололиклар ўз бюджетини мустаҳкамлаб олмоқчи. Фаолияти давомида 175 та учрашувда рақиблар дарвозасини 60 марта ишғол қилган ва жамоадошларига 17 та голли пас узатган футболчи учун клуб мутасаддилари 25 миллион евро талаб қиляпти.

Аслида “Сассуоло” истеъдодли ўйинчиларни кашф қилиб, уларнинг маҳоратини ошириб, катта клубларга сотиб юборишни зўр уддалайди. Хусусан, “Сассуоло” яқинда ўзи тарбиялаган Жанлука Скамаккани “Вест Хэм”га катта суммага сотиб юборди. Италиялик ҳужумчини сассуололиклар 2017 йили “ПСВ Эйндховен” ёшлар жамоасидан 4,7 миллион еврога харид қилган эди. Жорий трансферлар мавсумида улар 30 миллион еврога баҳоланган Скамаккани “Вест Хэм”га 36 миллион еврога пуллади.

23 ёшли ҳужумчи 2020-2021 йилги мавсумда Элдор Шомуродов билан бирга “Женоа” шарафини ҳимоя қилганини яхши биласиз.

Профессионал фаолияти давомида “Сассуоло”, “Женоа”, “Кремонезе”, “Зволле” ва “Асколи” каби клублар шарафини ҳимоя қилган истеъдодли ҳужумчи жами 172 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 55 та гол ва еттита ассист расмийлаштирган.

“Сассуоло” қисқа фурсатда Распадорини сотадиган бўлса, Элдор Шомуродов трансферини тезлаштиради. Чунки икки асосий ҳужумчисидан айрилган жамоада фақатгина битта тажрибали форвард Доменико Берарди қолади. Берарди ўтган мавсум 33 та учрашувда 15 та тўп киритиб, жамоанинг Скамаккадан кейинги иккинчи тўпурари бўлди.

Демак, Шомуродов трансфери атрофидаги воқеалар ҳали-бери тўхтамайди. Кузатишда давом этамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бу ҳужумчи кетса, Шомуродовга жой очилади