1 415
Улуғбек Бақоев: "Бугун мувозанатни тенглаштириб, очко ишладик. "Пахтакор" эса очко йўқотди"
Суперлига 14-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Тошкент клуби сафида голлар Собирхўжаев ва Черан номига қайд этилди. Мезбонлар таркибида Колакович ва Норхонов гол муаллифи бўлди.
Учрашувдан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида жиззахликлар устози Улуғбек Бақоевнинг фикрлари билан танишинг:
- Кўрдингиз, ўйинни ёмон бошладик. Билмадим, бу нима билан боғлиқ. Тезкорлик билан иккита гол ўтказиб юбордик ва ўйинни қутқариш керак эди. Зудлик билан 3 та ўзгариш амалга оширдим. Мазкур қарорим билан кимнидир хафа қилмоқчи эмасдим. Баъзида футболда бунақаси бўлиб туради. Шунга қарамай, биз ўйинни қутқариб қолдик. Йигитларни табриклайман. Улар сўнгги дақиқаларгача курашди. Шунингдек, уларни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ҳам раҳмат.
- Дастлаб, ўйинга мослаша олмадик. Бироз бўшроқ ҳаракат қилганимиз учун иккита гол қабул қилиб олдик. "Пахтакор"дек жамоага қарши бунақа ўйнаб бўлмайди. Унутмаслигингиз керак, биз амалдаги Ўзбекистон чемпионига қарши тўп тепдик. Улар жуда ҳам кучли ва сифатли ижрочиларга эга. Бундай жамоага қарши беллашувда 2:0 ҳисобида ютқазаётган пайтимизда мувозанатни тенглаштириб, очко ишладик. "Пахтакор" эса очко йўқотди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас