23:30 / 07.08.2022
4 502

Ирисметов Шомуродов ва "Рома" футболчиси ўртасида можаро юзага келганини айтди

Ирисметов Шомуродов ва "Рома" футболчиси ўртасида можаро юзага келганини айтди
"Пахтакор" собиқ спорт директори Жаъфар Ирисметов Остон Ўрунов ва Элдор Шомуродов фаолиятини ўзаро солиштирди.

"Ўрунов жамоасини ўзгартириши керак. У ерда молиявий муаммолар бор. Футболчи маоши камайишига рози эмас. У ҳозир ё пулни, ё фаолиятини ўйлаши лозим", – деди Ирисметов.

- Уни футболдан воз кечиб, пул ишлаш истагида айблайсизми?
- Йўқ, мен ҳукм ўқимадим. Лекин бир пайтлар Элдор Шомуродов "Ростов" сабр қилди, чидади. У Осиёда 5-10 баробар кўп пул топиши мумкин эди. Инсон ўз ниятига етди – Италияга жўнади. Бу фақат Ўруновнинг танлови. Мен унинг молиявий аҳволини билмайман. Пул – бу пул: у кўп нарсани ҳал қилади.

- Шомуродовнинг "Рома"даги фаолияти ҳақида қандай фикрдасиз?
- У 27 ёшда. Фаолият чўққиси кўпинча 25-30 ёшга тўғри келади. Дибалани "Рома"га олиб кетишди, у ерда Абрахам ҳам бор. Элдорга қийин бўлади. Майдонга тшиб, гол урса ҳам, Жозе Моуринью бошқаларга устунлик беради. Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини 10-15 дақиқа қаноатлантирмаса керак.

У "Рома"га ўтиб, тўғри иш қилган. Ҳа, бу иш бермади. Негалигини билмайман. Бироқ, бу ўсиш. Ҳар бир футболчи кучли клубда ўйнашни хоҳлайди. Элдорга кам имконият беришмоқда. У янги жамоага ўтганида, асосий таркиб учун муносиб эканлигини исботлаши кераклигини биларди. Шомуродов ҳозир кам ўйнаяпти, лекин доим фойдали тўп тепади. Ўзининг 10-15 дақиқасида ўйинни кескинлаштиради. Шомуродов ҳали ҳам ўз даражасини намойиш қилиб келмоқда.

Абрахам – жуда кучли ҳужумчи. У римликларнинг биринчи рақамли ҳужумчиси. Натижа ҳам буни яққол кўрсатади. Мен уларни солиштирмоқчи эмасман. Моуринью битта ҳужумчи билан ўйнаб, тўпни ўзида сақлай оладиган ва гол урадиган баланд бўйли ҳужумчига ишонч билдиради. Элдорнинг ўйин услуби бироз бошқача. Абрахам Моуриньюнинг тактикасига мос келади.

Бундан ташқари, яна бир ҳолатни ажратиб кўрматмоқчиман. Эль-Шаарави кўпинча Шомуродовни менсимайди. У тўпни Абрахамга узатади, Элдорга эмас. Эль-Шаарави ким иккинчи рақамли эканлигини билади. Стефан Абрахам билан рақобатлашмаган. У Шомуродов билан рақобатга киришади. Мен Эль-Шаарави уни эътиборсиз қолдирган кўплаб ўйинларни кўрдим. Бу рақобат – ҳа, Элдор бунга тайёр бўлиши керак. Бироқ соғлом рақобат бўлиши, бу жамоанинг натижаларига зиён келтирмаслиги керак.

– Европага мослашиш русларга қараганда ўзбекларга осонроқми ёки таққослаб бўлмайдими?
- Европадаги руслар ўз ватанидаги каби порламайдилар. Ўзбекистонликларга ҳам, россияликларга ҳам менталитет тўсқинлик қилади. Мен яқинда дўстимга айтдим: Абрахам такаббур, шериклари олдида ҳайбатли. Шомуродов эса уятчан. Остонни эса юмшоқ деб айта олмайман. “Пахтакор”да спорт директори сифатида иш бошлаганимда, у билан бироз суҳбатлашдим. У мураккаб характерга эга. Хафа бўлиб қолиши ҳам мумкин. Ўзбекистонда мураббий унга мослаша олади – Россияда эса буни ҳеч ким қилмайди. Ўзбекистонда унга осонроқ: "Остончик, югурақол". Россияда ким унга шундай дейди?

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ирисметов Шомуродов ва "Рома" футболчиси ўртасида можаро юзага келганини айтди