2 493
Отабек Шукуров Туркия Суперлигасида майдонга тушган илк ўзбекистонлик футболчига айланди
Футбол бўйича Туркия чемпионатининг 1-турида «Фотиҳ Карагюмрюк» жамоаси 7 август, якшанба куни «Аланяспор»ни қабул қилди.
Учрашувда Пирло шогирдлари имкониятни бой бериб қўйди. Меҳмонлар таркибида Эдуарду дублга эришган бўлса, Бекирўғлу ва Ярдимжи биттадан тўп киритган бўлса, "Карагюмрюк" таркибида Фабио Борини ва Бираски жавоб қайтарди. Баҳс 2:4 ҳисобида якунланди.
Қайд этиш жоиз, мезбонлар таркибида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров учрашувни асосий таркибда бошлаб, 87-дақиқада захирага олинди. Шунингдек, у 36-дақиқада огоҳлантирилди.
Мазкур учрашувда ўзбекистонлик футболчи Отабек Шукуров «Фотиҳ» сафида дебютини ўтказди. Асосий таркибда тушган Шукуров 87-дақиқада захирага олинди.
Шу тариқа Туркия Суперлигасида илк бор ўзбекистонлик футболчи дебют қилди. Бунга қадар Ўзбекистон вакили Туркия олий дивизионида тўп сурмаганди.
Шукуров 2022 йилги ёзги трансфер ойнасида «Шаржа»дан «Фотиҳ Карагюмрюк» сафига ўтганди.
"Карагюмрюк" навбатдаги учрашувни 21 август санасида "Бешиктош"га қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас