Фото: Профессионал бокс федерацияси
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси (ПБФ) раиси Умид Ёқубов «Дарё» билан суҳбатда ташкилотнинг асосий мақсадлари, WBC билан ҳамкорлик ва бошқа бир қатор саволларга жавоб берди.
Ташкилотнинг асосий мақсади ҳақида
Профессионал боксни Ўзбекистонда тарғиб қилиш, ривожлантириш, шунингдек, ҳакамлик масалалари, мураббийлар ва профессионал боксчиларни етиштириб чиқаришга масъул ташкилот ҳисобланади.
Бу вазифаларни амалга ошириш биз турли ташкилотларни аъзоликка жалб этамиз. Масалан, бизда промоутерлик компаниялари бор. Уларнинг асосий вазифаси бокс мусобақаларини ташкил этиш.
ПБФ эса промоутерлик компанияларини рўйхатга олиш, уларга рухсатнома бериш, компания ташкил этаётган мусобақа регламент асосида ўтишини назорат қилиш учун супервайзер жўнатади. Бундан ташқари бу мусобақаларга ҳакамлар етказиб бериш ҳам бизнинг зиммамизда.
WBC билан ҳамкорлик ҳақида
ПБФ иш бошлаши биланоқ дунёнинг энг нуфузли бешта бокс ташкилоти (WBC, WBA, WBO, IBF, IBO) билан ҳамкорлик қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Хабарингиз бор, WBC мазкур бешта ташкилот орасида энг нуфузли ва ёши катта ташкилот ҳисобланади.
ПБФнинг биринчи вице-президенти Ғофур Раҳимовнинг WBC ташкилоти президенти Маурисио Сулейман билан кўп йиллик дўстона алоқалари бор. Ташкилотда иш бошлаганимиздан кейин дастлабки кунлардаёқ WBC раҳбарияти билан боғландик, музокаралар ўтказдик ва хатлар юбордик. Натижада федерация WBC’нинг тўлақонли аъзосига айланди.
Ҳамкорлик дастлабки меваси сифатида 11 август куни Тошкентда ҳакамлар учун ташкил этилган семинарни айтишим мумкин. Бу семинарга WBC томонидан икки нафар мутахассис юборилган — италиялик машҳур рефери Гуидо Кавалерьи ва WBC’нинг расмий вакили латвиялик Оксана Семенишина.
Фақат бу билан чекланиб қолмай бошқа ташкилот билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Кейингиси WBA бўлади, ушбу ташкилотнинг ҳам аъзосига айланишни истаймиз.
Федерация қандай молиялаштирилиши ҳақида
Федерация тўлиқ аъзолик бадали ва ҳомийлардан тушадиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
Промоушен компаниялари ҳақида
Боксчи қанчалик яхши ва потенциали Жаҳон чемпионлигини қўлга киритишгача етарли бўлмасин, агар промоутери кучсиз бўлса ҳеч қачон у боксчини жаҳон чемпиони қила олмайди. Чунки рейтингни кўтариш ва ундан кейин титул жангларини ўтказиш даражасига етиб боришда асосий ролни промоутерлар ўйнайди.
Федерациянинг ҳам асосий вазифаларидан бири мамлакатда кучли промоутерлик компанияларини кўпайтириш.
13 август кунги бокс кечаси ҳақида
Бизнинг федерация билан ҳамкорлик қилаётган LIFT Promotions 13 август куни «Humo Arena»да профессионл бокс оқшоми ташкил этмоқда. Бу мусобақада уч нафар Олимпия чемпионлари қатнашади: Ғазлиддин Ғоибназаров, Шаҳобиддин Зоиров ва Эберт Консейсао.
Шунингдек, бу мусобақада рейтинг жангларидан ташқари Ўрта Осиё чемпионлиги. 13 августда чорак финал баҳслари бўлиб ўтади, ярим финал октябрь ойига режалаштириляпти, финал эса декабрда бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»