17:18 / 21.08.2022
1 374

UFC 278. Леон Эдвардс Камару Усмонни нокаутга учратиб, чемпионлик камарини тортиб олди

UFC 278. Леон Эдвардс Камару Усмонни нокаутга учратиб, чемпионлик камарини тортиб олди
АҚШнинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида Тошкент вақти билан 21 август тонгида UFC 278 мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақанинг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Камару Ксмон ва Леон Эдвардс ўртасида кечди.

Дастлабки раунд Эдвардс устунлигида ўтган бўлса, кейинги учта раунд Усмон томонида бўлди. Бешинчи раундда Леон рақибини бошига кучли зарба йўлланди, натижада Усмон нокаутга учради.

Шу тариқа Эдвардс реванш жангида ғалаба қозониб, дивизион чемпионига айланди. Натижалар билан танишинг:

Асосий кард
- Леон Эдвардс 5-раундда Камару Усмонни нокаут қилди;
- Пауло Коста очколар эвазига Люк Рокҳолдни мағлуб этди;
- Мераб Двалишвили очколар ҳисобига Жозе Алдони ютди;
- Марчин Тибура очколар эвазига Алекс Романовни енгди;
- Тайсон Педро 1-раундда Гарри Ҳансакерни нокаут қилди.

Прелим кард
- Жаред Гордон очколар эвазига Леонардо Сантосни ютди;
- Шон Вудсон ва Луис Салданя жанги дуранг билан тугади;
- Анж Луза очколар эвазига Эй Жей Флетчерни мағлуб этди;
- Амир Альбази 1-раундда Франциско Фигейредони сабмишен билан ютди;
- Силен Аори очколар эвазига Жей Перринни енгди;
- Виктор Алтамирано 1-раундда Даниэль де Сильвани нокаут қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFC 278. Леон Эдвардс Камару Усмонни нокаутга учратиб, чемпионлик камарини тортиб олди