12:36 / 23.08.2022
1 688

Эрон U-16 бош мураббийи: "Ўзбекистон гол урмаганида, ҳакам яна 10 дақиқа қўшишга тайёр эди"

Эрон U-16 бош мураббийи: "Ўзбекистон гол урмаганида, ҳакам яна 10 дақиқа қўшишга тайёр эди"
Тошкентдаги ЖАР стадионида “Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Хоссеин Абди фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало бундай турнирга таклиф қилганингиз учун рахмат айтаман. Илк ўйинданоқ турнир яхши ташкиллаштирилгани билиниб турибди. Фикримча, икки жамоа учун ҳам ҳиссиётларга бой баҳс бўлди. Айниқса сўнгги беш дақиқалик барчани ҳаяжонда ушлаб турди. Майдонда назоратни ушлашга ҳаракат қилдик. Қолаверса, Ўзбекистон ўз мухлислари кўз ўнгида тўп тепди ва охиригача курашди.

Бир нарсани алоҳида таъкидлаш жоиз, ҳакамлик борасида бир қанча ишлар олиб борилиши яққол кўриниб қолди. Бизга бир нечта жарима зарбаси белгиланмади. Охирги 10 дақиқаликда ҳакам қайсидир маънода таъсир қилди. Менга шундай туюлдики, агар Ўзбекистон гол урмаганида ҳакам яна 10 дақиқа қўшиб беришга тайёр эди. Раҳмат
", - дейди Эрон U-16 бош мураббийи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон U-16 бош мураббийи: "Ўзбекистон гол урмаганида, ҳакам яна 10 дақиқа қўшишга тайёр эди"