
Жалолиддин Машарипов фаолиятини Мисрнинг “Ал Аҳли” клубида давом эттириши деярли ойдинлашмоқда.
Мисрлик журналист Омар Яссиннинг инсайдига кўра, Африканинг энг совриндор клуби ўзбекистонлик футболчини 600 минг долларга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқда. Тўла трансфер эса 2 млн долларга амалга ошади.
Шунингдек, 28 ёшли ўйинчи янги жамоасида йилига 1,5 млн доллар ишлаб топиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, вингер 2021 йилнинг январида “Пахтакор”дан “Ал Насср”га ўтди. У ижара асосида маълум вақт “Шабаб Ал Аҳли” (БАА)да тўп тепди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар