10:05 / 28.08.2022
1 193

Туркия Суперлигаси. Отабек Шукуров жамоаси мавсумдаги илк ғалабасига эришди

Туркия Суперлигаси. Отабек Шукуров жамоаси мавсумдаги илк ғалабасига эришди
Туркия Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Фотиҳ Карагюмрюк" - "Анкарагючу" учрашуви якунланди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Андреа Пирло қўл остида ҳаракат қилаётган легионеримиз Отабек Шукуров баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. Вакилимиз ўйинга қўшиб берилган дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Маълумот учун, "Карагюмрюк" жорий мавсумдаги илк ғалабасига эришди. Жамоа 3 очко билан 12-поғонада жойлашган.

"Фатих Карагумрук" — "Анкарагюджю" 4:1
Голлар
: Дурсун (2), Борини (9, 48), Диань (83-пен) - Бания.
Фатих Карагюмрюк: Вивиано, Дрешевич, Салих Дурсун, Райян, Жанер, Жимми, Оздоев, Шукуров, Колли, Борини, Диагне.
Анкарагюджю: Бахадир, Огуз, Синан, Муякич, Марлон, Пепе, Педриньо, Захид, Беридзе, Хесе, Мачеда.
Огоҳлантириш: Муса (90+2), Шукуров (90+3) - Пепе (45+6), Чейлан (61), Османоглу (82).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Туркия Суперлигаси. Отабек Шукуров жамоаси мавсумдаги илк ғалабасига эришди